Самарқанд: Рамазонда уйи бузилган аҳоли ҳокимдан норози
Самарқанд тумани "Ўрмон" боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудида дала-ҳовли қурган 150 оила ва 30 нафардан ортиқ тадбиркорнинг уй-жойлари бузилмоқда. Аҳоли ерларни беш йил олдин туман ҳокимининг қарори билан олганини айтмоқда. Янги ҳоким эски ҳокимнинг қарорини бекор қилдириб, уй ва тадбиркорлик объектларини бузмоқда.