Бу Би-би-си Ўзбек Хизматининг Москвадан уюштирган жонли мулоқоти чоғида эксперт эътибор қаратган нуқталардан бири бўлади.
Жонли мулоқот Россияда миллатчилик “янги юқумли касаллик”ми саволи атрофида уюштирилган.
Унда “Маҳаллийчилик, миллатчилик, ирқчилик... – уларнинг ўзаги бирми?”, “Нега яқин йилларгача бу иборалар у қадар долзарб эмасди?”, деган саволлар кўтарилган.
Шунингдек, “Миллатчилик билан миллатпарварликнинг фарқи нимада?”, “Миллатчилик жамият эгосининг бир кўринишими?”, “Ўзбекистонликлар қай даражада миллатчи?”, деган саволларга ҳам жавоб изланган.
Бу хусусда асли ўзбекистонлик эксперт Жамшид Муслимов ўз фикрларини билдирган.
“Арман, Озарбайжон миллиардерлари бор. Россияда, Москвада бизнеслари бор, ишлайди. Улар ўзининг оддий миллатдоши учун жонини бериб юборади”, - дейди эксперт.
“Эсимда, ТНТ каналида тожик гастарбайтерлари устидан кулишганида, тожик ҳукумати жим турмаган ёки шунга ўхшаган бир воқеалар бўлганида, албатта, Тожикистон ҳукуматидан, элчихонасидан муносабат бўлган. Лекин Ўзбекистон жим. Жим бўлганидан кейин хоҳлаганини қилади. Мен муаммонинг шу жиҳатига эътибор берган бўлардим”.
Эксперт билан суҳбатимизнинг кўринг. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз:
https://t.me/bbcuzbek