Москвадаги ўзбек муҳожирлари: “Турк фирмаси қурилишда ишлатиб, бир неча ойлик маошимизни бермаяпти”
“Москвада қурилишда ишлаймиз. Бизни “Монолит капитал строй” деган турк фирмаси ишга ёллаган. Бир неча ойдан бери маошимизни бермай алдаб келишади. Қарзга ботиб кетдик. Биз бу ерга пул топгани, оиламизга кўмак бергани келганмиз. Иш ҳақимизни ундиришда Ўзбекистон элчихонаси ёрдам берса яхши бўларди”.