Жанубий африкалик 10 яшар Сибаҳле Званенинг калласи зўр ишлайди.
У катта одамлар учун ҳам қийин бўлган ҳисоб-китобни бир неча сонияда ҳал қилиб бера олиш қобилияти билан машҳур бўлиб кетди.
Сибаҳлени "имтиҳон қилган" полициячи видеони Интернетда эълон қилди ва болакайни социал тармоқларда кўпчилик таниди.
Би-би-си мухбири Пумза Фиҳлани ҳам Сибаҳле билан учрашди ва унинг қобилиятини текшириб кўрди.