Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 5-6 январ кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида можаро чиққанидан сўнг ёпилган Cўх-Риштон йўлидаги чегара пункти 50 кундирки ёпиқлигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара хизматлари раҳбарлари ўртасида эришилган келишувга биноан 1 февралдан бошлаб Сўх эксклави аҳолиси мамлакатнинг асосий қисмига "Водил" чегара пункти орқали борди-келди қилмоқда.
Бироқ сўхликларга кўра, бу йўлнинг узоқлиги ва чегара постларидаги узундан-узоқ навбат кутишлар аҳолига қийинчилик туғдиряпти.
- Водил томон билан қатнаяпмиз. Лекини бор. Чунки азобда бу йўл. Одам кўп, очеред кўп. Постларда одам кўп турибди. Энди шу бир кунда шаҳарга бориб қайтиши мумкин экан. Лекин айланиб бошқа бир ишни битказиш учун илож йўқ экан. Ҳозир Чашма деган жойимиздан чиқиб кетишади чегарадан. У ердан Водил деган жойимизга бориб, Фарғонага киришади. Олдин ҳам бу йўл очиқ даврда ҳам ҳеч ким қатнамаганда. Аввал ўша чегара очиқ бўлганда хоҳлаган пайтимда чиқиб кетардимда Риштон томон билан. Кечки пайтми, эрталабми чиқиб кетардим. Мисол ҳозир Чашмага соат 6да чиқиб борса, Водилга боргандан кейин яна икки-уч соат очередда туриб қолиб кетаяпти,- дейди исмини ошкор қилмаётганимиз сўхликлардан бири.