Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
Ғассол кела солиб: «Жасад қаерда?» дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам сўрамайди!
Жанозангни ўқишдан олдин Имом: «Марҳумнинг ёши неччида эди?» дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!
Кейин: «Тобутни кўтаринглар!» дейилади. Бунда ҳам на мансаб, на насаб ва на номинг эсланади! Тобут, бўлади балки исминг...
Маййитни қабрга қўйинглар!-, дейишади сўнгида. Номингни эслашмайди! Маййит, сенинг номинг у ерда!
Шундай экан зоҳирий нарсалар ила ғурурга кетма!
Ғафлатдан уйғон!
Дунёга сармаст бўлма!
- Мен фалончиман!-, дея кеккайма!
Ким бўлишингдан қатъий назар кун келиб номинг билан чақиришмайди!
Жасад;
Марҳум;
Тобут;
Маййит дейишади...
Магар, соғлом қалбгина сенга ас қотади...Ширкдан, куфрдан, нифоқдан соғлом бўлган қалб!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2