Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб-дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим.
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни ҳам билолмай, безовталаниб, охири меҳрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим.
Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди.
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев