📚
Илмга ~АМАЛ~ қилиш Ўрганишимиз ~ФАРЗ~ бўлган масала !!! Чунки, бу илмнинг самарасидир ва унинг мустаҳкам бўлишига сабабдир. Салафлардан бири айтади: «Биз ҳадисни ёд олишга унга АМАЛ қилиш билан ёрдамланардик»
~Ким урганган илмига АМАЛ килса Аллоҳ унинг ИЛМИНИ асрайди ва унга ўзи билмаган БОШК,А ИЛМЛАРНИ АТО этади~. Қолаверса, илмга АМАЛ қилиш иймоннинг ЗИЁДА бўлишига ҳам сабабдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: «Ҳидоят топган — Тўғри йўлга юрган зотларга эса (Аллоҳ) ҳидоятни зиёда этар ва ТАК,ВО ато этгай» (Муҳаммад: 17). Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уларга иймонни, ИЛМНИ ва ДИНДА басира-онгни зиёда этгай» . Бахтли ИНСОН ИЛМ ва АМАЛНИ рўёбга чиқарган кишидир. Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳикмат – кучли онг ва покиза нафс билан, ҳақни унга АМАЛ қилиш ва унинг зиддидан сақланиш мақсадида рўёбга чиқариш билан ~Аллоҳни танишни~ ўз ичига олган ИЛМДИР. Ҳаким мана шуларни ўзида жамлаган кишидир» . Агар инсон Аллоҳнинг ~фарзларини муҳофаза қилиш, суннат ва витр каби нафлларни лозим тутиш, Қуръон ўқиш, саҳарлар истиғфор айтиш билан илмига амал қилса ва масжидда зикр қилиб ўтиришга нафсини маълум бир соат мажбурласа – бунинг учун энг яхши фурсат бамдод намозидан сўнг кун чиққунича бўлган вақтдир, – беҳуда ўтиришлар ва ғафлатдан узоқ бўлса, ғийбатчилар ва майдагап кимсалар суҳбатидан сақланса, тилини кераксиз сўзлардан асраса, илмига амал қилиш сабабини қилган бўлади. Ким ўрганган илмига АМАЛ қилмаса, ИЛМ ва ТАКВО лаззатидан маҳрум бўлади, Аллоҳ ундан илмини олиб қўйиши ва у жоҳиллар сафида бўлиб қолиши хавфи бордир. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Олим то илмига амал қилувчи бўлмагунича жоҳил бўлиб қолаверади. Қачон унга АМАЛ қилса, шундагина олим бўлади» . Ким илмига амал қилмаса, унинг ИЛМИ қиёмат куни ўзига ҳасратга айланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қиёмат куни банда умрини қаерда ўтказганлиги ҳақида, илмини нимага ишлатганлиги ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилганлиги тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритганлиги ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди» (Термизий ривояти) . Илми бўла туриб, унга амал қилмаган киши жоҳилдан ёмонроқдир ва у қиёмат куни жаҳанамга ўтин бўладиган уч кишининг биридир. Ибн Рислон раҳимаҳуллоҳ шу маънода айтади: «Илмига амал қилмаган олим бутпарастдан олдин азобга дучор бўлади» . Қайсидир бир масалани билган киши, гарчи олим бўлмаса ҳам, ушбу масала хусусида унга қарши ҳужжат барпо бўлади.
Бу уч кишининг бири мужоҳид, иккинчиси илм ўрганган киши, учинчиси молини яхши йўлларга сарфлаган бадавлат киши бўлиб, улар ўз ишларида Аллоҳнинг розилигини кўзламаганликлари сабабли дўзахга тушишлари ҳақидаги ҳадисни Имом муслим 《Сахихида》келтирган.
Пайгамбарсоллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир» (Муслим ривояти) . Ким илмсиз равишда амал қилса, у насронийларга ўхшаган бўлади, ким билиб туриб амал қилмаса, у яҳудийларга ўхшаган бўлади. Олим, гарчи илми оз бўлса ҳам, унга амал қилган кишидир. Шариатнинг илм таҳсил қилишдан бўлган мақсуди ҳам Аллоҳдан қўрқишни ҳосил қилувчи ва Холиққа яқинлаштирувчи бўлган амалдир!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев