Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
2025 йил охиригача Ўзбекистонда АИ-80 ёнилғисидан воз кечилади
Бу ҳақда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”га мўлжалланган давлат дастурида келтирилган. Фармон билан, мамлакатдаги барча иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида мазутдан фойдаланиш бутунлай тўхтатилади. Бундан мазутни авариявий ёқилғи сифатида ишлатиш мустасно.
Ҳунармандчиликдан санъатга: ўзбек чолғу асбоблари қандай яратилади?
Ҳамидулла Раҳметов 25 йилдан бери ўзбек халқ чолғу асбобларини яратади. Шу вақт ичида у мингдан ортиқ асбоб яратган ва унинг дуторлари бутун дунёда янграйди. Нега чолғуларга қизиқиш ортиб бормоқда, бироқ ҳунармандлар сони камаймоқда? Россияда дутор чалиш курсларини қандай очишмоқда? Қўл меҳнати билан ясалган дутор қанча туради? Бу ҳақда уста лавҳасида сўзлаб берди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзо мамлакатларнинг саноати ривожланиши учун имкониятлар яратишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи бошқармасининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бошқармаси хабар берди. ЕИК Кенгаши саноат кооперациясини молиялаштиришнинг янги механизми доирасида иккита лойиҳани субсидиялаш бўйича биринчи аризаларни маъқуллади. Янги механизм қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар бўйича асосий ставкани 100 фоиз қоплаш имконини беради. ЕОИИ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ноёб қўллаб-қувватлашни маъқуллашди: иштирокчи мамлакат марказий (миллий) банкин
Россия АҚШ билан "қаттиқ савдолашишга" тайёр — Рябков
АҚШга янги президент келгани билан биз ўзимизни унинг қучоғига ташлашга шошилмаяпмиз, Россия АҚШ билан "қаттиқ савдолашишга" тайёр, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков. Россия президенти олдин айтганидек, биз Ғарб билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилишга интилган эдик. Лекин бизга қулоқ солишмади, эҳтимоли буни исташмади ва бизни рақиб сифатида йўқ қилишга ва мутлақ кучсизлантиришга ҳаракат қилишди. Лекин Россия ўзини тиклай олди ва дунё геосиёсатига етакчи ўринда қайтди. Бу, албатта, “Москвани стратегик мағлубиятга учратмоқчи бўлган” ҳамда “қоидаларга асосланган либерал-глобалистик дунё тартиби ўрнатмоқчи бўлган” Ж. Ба
Кўп қаватли уйларни бошқариш қандай рақамлаштирилади
Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг ягона электрон базаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Sputnik мухбири. Ушбу паспортлар асосида таъмирланадиган ёки реновацияга тушадиган уйлар рўйхати шакллантирилади. Кўп қаватли уйларни бошқариш тизими ҳам тўлиқ рақамлаштирилиб, умумий йиғилишлар, ҳисоботлар, мурожаатлар ва диспетчерлик хизматлари рақамли кўринишга ўтказилади. Аҳолининг мурожаатлари тўлиқ “Менинг уйим” тизими орқали бошқарув сервис компанияларига юборилади ва вазирлик томонидан уларнинг ижроси кузатиб борилади. Бундан ташқари, кўп
У ўзининг комедик роллари, айниқса, “Телевизион миниатюралар театри”даги чиқишлари билан томошабинлар эътиборини қозонган. Шунингдек, “Ажойиб хаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Ана холос!”, “Жиблажибон”, “Супер хизматкор” ва бошқа кўплаб фильмларда ўзига хос қаҳрамонлари билан танилган. Марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Ўзбекистонда "Хавфиз лифт" платформаси ишлаб чиқилмоқда
Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраеванинг билдиришича, келгуси беш йилда икки минг битта лифт янгиланиб, 382 та лифт таъмирланади. Шунингдек, кўп қаватли уйлар учун техник паспортлар ҳам ишлаб чиқилади. Анжуманда шу қатори, уй-жой нархларининг ошишига аҳоли сонининг кўпайиши ҳам сабаб бўлаётгани таъкидланди. Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида
Самарқандда муҳтожлар ва ногиронлиги бўлганлар учун бепул IT-курслар очилди
IT-курслар Инклюзив ривожланиш маркази қошида ташкил этилди. Бу ерда 15 ёшдан катталар компьютер тизимларини таъмирлаш, робототехника, 3D-моделлаш, конструкторлик, шунингдек, фото ва видео яратишни ўрганиши мумкин. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар беришича, марказ зарур техника ва ускуналар билан таъминланган. У ерда бир вақтнинг ўзида 50 нафар ўқувчи таълим олиши мумкин.
Россияда Мудофаа вазирлиги юқори мартабали зобитларига ва ёқилғи-энергетика объектларига қарши терактлар тайёрлаган тўрт нафар аёл қўлга олинди, деб хабар қилди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ). Хабарда айтилишига кўра, аёллар 2023 йилда Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган ва Украинада ҳудудида ўқ отиш, мина ва портловчи моддалар билан ишлаш, ташқи кузатув, шунингдек, кузатувни аниқлаш усуллари бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Уларнинг турар жойлари текширилганда катта миқдордаги портловчи моддалар, портловчи моддалар тайёрлаш учун кимёвий моддалар, электр детонаторлар, портловчи моддаларни тайёрлаш бўйича йўриқномал
Машина сотиб олиш янада осонлашади, фақат маҳаллий автомобилларни
Президент раислигидаги йиғилишда кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бераётгани таъкидланди. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга рухсат берилса, кредит ставкаси 4%га арзонлашади. Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади
У ерда 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил этилиб, 1,5 мингта иш ўрни яратилади. Видеоселекторда, шунингдек, пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Нет комментариев