Хаёт бешавқатдир ўйланг базида
Бир дилни ёқтирар бир неча диллар
Париваш кетади танлаб бирини
Ортидан ёш тўкар неча кўнгиллар
Кам севмаган эди Тохирдан улар
Тоғни талқон қилган аслида шулар
Оромин алишган изтиробларга
Ёрин олиб кетар билмайин кимлар
Балки мансаб, бойлик қамчилар отин
Суриштириб қолар, насабин-зотин
Энг бойроғи кимдир, энг мансаблиги
"Қизим ўшаники, у шунга хотин"
Мунғайиб қолади йигит бечора
Биттагина айби дехқон боласи
Ше'рлар унга таскин беролса зора
Қиз излаб сарғайди ахир онаси
О бу дард қанчалар харсангдай оғир
Ерга кириб кетиш мумкин а қаранг-
Яхши ҳам Оллохим беради сабр
Бўлмаса йигитни қучарди қабр
26-июн.2019
✍Муҳаммад Азиз https://t.me/joinchat/AAAAAEEtWegmQDrDY1iQQA
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев