Айланар бошимни янчиб-майдалаб ,
Тегирмоннинг тоши менинг бошимда.
Қани энди қўлин дуога очиб,
Отам ҳозир турса эди қошимда.
Ўксик дилим шунда туярмиди бахт!
Юрагим кемириб тугатмоқда дард.
Онажон мехрингиз тилим куйдирар
Бўғзимда бир сўз бор чиқаролмасман.
Айтинг қандай ўғил бўлибман ахир!
Байрам қўлингизга гул тутолмасам.
Ёки ғуруримни босганмикан гард!
Юрагим кемириб тугатмоқда дард.
Дўстим орамизда бордир оқибат
Мен сенга суянгум, оғир кунимда.
Сенга Аллох берсин доим омадни,
Омадсизлик менинг ҳар кун йўлимда.
Базан бўлолмадим сўзларимга мард!
Юрагим кемириб тугатмоқда дард.
Баҳор қирлар яна тўлар лолага
Интизор кутасан қараб йўлимга.
Мендан бўлак яна ташвишинг йўқдай,
Йиғлайсан соғиниб, айтар сўзимга.
Йиғлама севгилим! Ёшларингни арт!
Юрагим кемириб тугатмоқда дард.
Муҳаммад кўнглингни кенгроқ айлагил
Яшамоқ ўзи бахт ёруғ дунёда.
Тангрига шукур де! Ўтган кунингга!
Ҳаёлга берилмай барча рўёда.
Вақти келди энди ўзгармоқлик шарт!
Юракни кемириб тугатмасдан ДАРД.
9–март.2019
✍Муҳаммад Азиз Набий
🌹 @sohilimiz канали учун!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев