Нолимадим, нолишдир гунох.
Сабр қилдим, бўлмайин гумрох.
Барчасига бўляпман гувох.
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас.
Омадсизлик силаса бошни,
Душман отса хасратли тошни,
Кўрсатмадим кўзимда ёшни.
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас.
Дўст ошин еб қолдим миннатга,
Кўзим юмдим не-не ғийбатга,
Базан қолиб қуруқ тухматга,
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас.
Камбағаллик сира айб эмас.
Майли омад кулмаса-кулмас.
Барча ишни ҳал қилар пулмас,
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас.
Устозлардан дуолар олиб,
Ўгитларин дилимга солиб,
Бораяпман шунга ишониб,
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас.
Эришяпман барига бир-бир.
Кўпаймоқда муҳлислар дилгир.
Бўлай бир кун чинакам шоир!
Худо қўллаб турса ҳеч гапмас...
26-июл.2017
Муҳаммад Азиз Набий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4