Агар Ўзбекистонда тўй маросимлари бўлмаса...
1 ойдан сўнг - озиқ-овқат маҳсулотлари ва мева-чевалар нархи арзонлашади. Асосий харидор йўқлиги сабабли бозор маҳсулотлар билан тўйинади.
2 ойдан сўнг - Ресторан-тўйхоналар ёпила бошлайди.
3 ойдан сўнг - автомобилларнинг нархи тушади. Сабаби -бозор энди ҳеч кимга керак эмас Гелендваген ва Рендж Роверлар тўлиб кетади.
Ярим йилдан сўнг - аёллар орзу-ҳавас қилишни тўхтатишади ва ниҳоят ўзлари учун мароқли ва фойдали ишлар билан шуғулланишади.
Бир йилдан сўнг - Ўзбекистонликлар жамғарилган пулларни қандай қилиб сарф этиш ҳақида ўйлаб қолишади ва саёеҳат қилувчилар сони кўпаяди.
1,5 йилдан сўнг - аҳоли талабгор бўлгани сабабли, товарлар сифати яхшиланади. Чунки энди одамлар бировнинг тўйига совға учун эмас, балким ўзлари учун сотиб олишади.
2 йилдан сўнг - иқтисодиётда маълум даражада ўсиш булади. Тўйларга ихтисослашган тадбиркорлар энди аҳоли ва давлатга фойдали янги бизнес турларини очишади. Тирикчилик қилишлари керак-ку.
3 йилдан сўнг - охирги фанограммачи (кўшиқчи) йўқолади.
5 йилдан сўнг - тадбиркор аёллар сони ошади. Энди диплом совчилар учун эмас.
10 йилдан сўнг - ажрашишлар сони энг паст даражагача камаяди. Чунки анчадан бери кўрсин-кўрсин учун никоҳ қурилмайди.
50 йилдан сўнг - ота-оналар фарзандларига ажабтовур ҳикояларни айтиб беришади: аввал шундай маросимлар бўлардики, 500 га яқин нотаниш инсонларни меҳмонга чақириб, едириб ичирар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев