Барига шу гувоҳ ер, осмон айтсин!
Йиқилсам қўлларин тутиб турган зот,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
Гоҳида ўзимга ачийди жоним,
Аччиқлар кўнглимни майли торайтсин.
Кўнглимга қўл солган дўсти ёроним,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
Розиман бир умр алдасин хаёл,
Розиман дилимни гуллар сарғайтсин.
Ҳатто ёмонимни севган эй аёл,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
Бахтимдан гоҳ ёниб, гоҳда куйганлар,
Майли ҳаётимни тундай қорайтсин.
Мени соғинганлар, мени суйганлар,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
Ҳеч қачон ҳеч кимдан оғринмайман мен,
Дардсизлар дардимни майли зўрайтсин.
Ҳеч кимга ёмонлик соғинмайман мен,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
Яхшилик қарзман сиздан умрбод,
Барига шу гувоҳ ер, осмон айтсин!
Йиқилсам қўлларин тутиб турган зот,
Мендан қайтмагани Оллоҳдан қайтсин!
✍Муаллифга рахмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев