- Нимани истаган эдинг, айт гўзалим! - деди эр, аёлининг синиқиб кетган юзларини кафтлари билан силаб. - Мен сиз билан ўғлимизни, ўзимиз орзу қилганча биргаликда катта қилиб, уни камолини кўришни истаган эдим. Бахтли бўлиб бирга яшашни истаган эдим. - Ҳали ҳам бахтлимиз, ҳа бахтли бўламиз, биргалашиб ўғлимизни катта қиламиз. Бир зумда нотўғри хаёлга борма жоним! - Шундай дейсизку, лекин кўнглим сезмоқда ахволим жуда оғир. - Асло!!! - Қичқириб юборди эри, - бу сўзни оғзингга олма,сен албатта соғайиб кетасан, биз бахтли бўламиз. - Дадаси ўзингизни алдаманг, жуда яҳши билиб турибсиз, касалим кундан кунга оғирлашмоқда, менимча умид йўқ! - Эй Худо! Нега умид йўқ дейсан? Ахир сен каби беморларнинг қанчаси соғайиб кетган. Яҳши ният қил, албатта соғаясан. - Билмадим жоним, билмадим. Кўзим етмаяпти. - Яҳши ният қил, ҳали ҳаммаси яҳши бўлади, - аёлининг ахволи ёмонлигини сезсада, унга далда бўлиб, кўнглини кўтармоқчи бўлди. - Дадаси сиздан илтимос, менга сўз беринг! - Қандай сўз? - Мени диққат билан тингланг ва менга ваъда беринг, ана ўшанда мен хотиржам ўламан, қабримда тинч ётаман. - Бўлди бас қил, - аёлининг оғзини кафтлари билан ёпишга уринди, - илтимос жоним ўлим номини тилингга олма, илтимос хаётим. - Сўзларларимни бўлманг жоним, гапларимни тингланг, мен бу оламни тарк этсам, ўғлимиз жуда ёш унга она мехри ва яҳши парвариш керак. Ўғлимиз учун бир иш қилишингиз керак! - Нима десанг дегин, лекин ўламан дема, сенсиз мен ҳам яшай олмайман. Сенсиз бу дунё менга ҳам қоронғу! Нима десанг қиламан айт жоним, лекин ўламан дема! - Менга сўз беринг, илтимос сиздан! - Сен яшайсан. - Хўп мен яшайман, лекин хозир сиз менга ваъда беринг, айтганларингни бажараман деб сўз беринг! - Сўз бераман. - Мендан кейин уйланишга ваъда беринг, ўғлимизга менга ўхшаган она олиб келишга ваъда беринг! - Ахир қандай қилиб, мен сендан бошқасини сева олмайманку! - Севманг, аммо мажбурсиз, ўғлимиз келажаги учун мажбурсиз. - Яҳши ваъда бераман, бўлди энди бу хақда бошқа гапирма! Эрининг ваъдасидан кўнгли тўлган аёл, секингина ўрнидан қўзғала бошлади. - Қўлларимдан ушланг! - Умрим охиригача шу қўлларингдан тутаман! - Мени бағрингизга босинг! - Хўп жоним, сен уринма! Аёл эрининг бағрида ўзини эркин хис қилди. Бир зумга бетоблигини унутди. Қулоқларига шивирлади. - Мен сизни севаман! - Мен ҳам севаман жоним! - Энди армоним йўқ! - Нималар деяпсан? Бу орада аёл кўзларини юмди. Эрнинг бағрида, севгилисининг, аёлининг жонсиз танаси қолди. Аёли ёруғ оламни эрта тарк этди. "Дод"деди эр. ***** Қирқ беш йил ўтиб эр, аёлининг қабри ёнига келди. - Қара мен шунча йил яшадим. Яна қанча йил яшайман билмайман. Доим сенга берган ваъдам учун яшадим. Сўзимни устидан чиқдим. Ўғлимизга яҳши қарадим, меҳрибон ота бўлдим. Ўғлимизни ўқитдим. Уни уйлантирдим. Неварали бўлдим. Қиз неварамга сени исмингни қўйдим. Қуйиб қўйгандек сенга ўхшайди. Сени исминг билан уни чақираман. Сен қайтиб келгандексан. Унинг кўзлари, юзлари сени доим менга эслатиб туради. У 16 ёшга тўлди. Жуда ақлли қиз бўлган, умри сеникига ўхшамасин илойим. Бир ваъдамни бажара олмадим. Сен айтгандек бошқа аёлга уйлана олмадим. Мени кечир. Сендан бошқа аёл билан яшай олмас эдим. Сенсиз бу хаётда жуда қийналдим. Сени бу хаётда бахтли қила олмаганимдан қийналдим. Рухинг ором топиши учун харакат қилдим. Ўғлимизга ҳам ота ҳам она бўлдим. Биламан сени рухинг доим ёнимда бўлган, сен ҳаммасини кўриб тургансан ва бундан хурсанд бўлгансан. Энди сени ёнингга борадиган кунни кутиб яшамоқдаман. Аёлининг қабридан тупроқ олиб юзларига суртди. Тўйиб тўйиб йиғлади. - Мен сени жуда жуда соғиндим. Мен сени доим севиб келганман, сен билан ўтган бахтли кунларимизни хеч қачон унутмадим, хар сафар сени севаман деганимда"алдаяпсиз" дер эдинг, йўқ мен алдамаганман, севишимга Оллох гувох, қара ахволимга сенсиз холим хароблашиб бормоқда. Яқин орада сен билан учрашаман. ***** Ўғли дадисини тушликдан сўнг қабристондан топди. Қирқ беш йил аввал оламдан ўтган онасининг қабри ёнидан топди. Бу вақтда дадасининг жони узилган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11
ОНА --- бу кандай хилкатки--- хатто жон бераётиб хам болам деса..У дунёда туриб хам фарзандини химоя килса .
Карим аканинг уч угилданкейин битта ю битта кизи Лайло хам буйигаетиб колди. Карим ака шахарнинг олди бойларидан. Лайло хеч хам отасининг бойлигидан фахрланмас, узларидан анчайин пастрок Шарифни ёктирарди.Карим аканинг дусти, Олим ака куда булишни ният килишганди. Олим аканинг хам биргина угли, бир кизи бор. Угли Анвар бу йил укишни битириб дадасини фирмасини бошкара бошлади.Икки ёшнинг каршиликларига карамай фотиха килинди.Олим аканинг хотини Сапура бойликка уч аёллардан эди.Нималар келганини хаммасини бирма бир текшириб чикиб кунгли жойига тушди. Кудаларга хатто кайси уйга кандай мебел тушишини хам бирма бир ёзиб берганди.Бугун эса Анварни тугилган куни. Роса дастурхонни хам безашди.Кудалар кутариниб келишади ниятда эди. Кудалар бир сават билан кириб келишди. Сапуранинг саватга кузи тушиб авзойи бузилди.Олим акани уйгасудради.- Бу уртогингиз роса курумсок эканку. Биттую- битта куёвига хатто совга хам раво курмабди. Хотини сават кутарса бирга ке...Ещё________Тухтатилган туй...!___________
Карим аканинг уч угилданкейин битта ю битта кизи Лайло хам буйигаетиб колди. Карим ака шахарнинг олди бойларидан. Лайло хеч хам отасининг бойлигидан фахрланмас, узларидан анчайин пастрок Шарифни ёктирарди.Карим аканинг дусти, Олим ака куда булишни ният килишганди. Олим аканинг хам биргина угли, бир кизи бор. Угли Анвар бу йил укишни битириб дадасини фирмасини бошкара бошлади.Икки ёшнинг каршиликларига карамай фотиха килинди.Олим аканинг хотини Сапура бойликка уч аёллардан эди.Нималар келганини хаммасини бирма бир текшириб чикиб кунгли жойига тушди. Кудаларга хатто кайси уйга кандай мебел тушишини хам бирма бир ёзиб берганди.Бугун эса Анварни тугилган куни. Роса дастурхонни хам безашди.Кудалар кутариниб келишади ниятда эди. Кудалар бир сават билан кириб келишди. Сапуранинг саватга кузи тушиб авзойи бузилди.Олим акани уйгасудради.- Бу уртогингиз роса курумсок эканку. Биттую- битта куёвига хатто совга хам раво курмабди. Хотини сават кутарса бирга келаверибди. Хозир чикиб шармандасини чикараман. Туйни тухтатаман, деди Сапура.- Эсинг жойидами? Олдин сабр кил совгани балки энди келтиришар. Кутайликчи.Сапура зурга кунди.Саватни очмади хам.Анча утиришди хам совгадан дарак йук.- Мен углимни бу ниятда катта килмагандим. Бугунтугилган куни бирор совга хам раво курмапсизлар. Узр мен сизлар б.н куда булолмайман, деди Сапура.Олим ака хеч нарса демади хам.Сапура саватларини олиб чикиб берди.Карим ака кулиб куйди.- Майли туй булмаса яхшиликка дир, лекин сизлар саватни очиб хам курмабсизлар, деб саватни очиб ичидан Жипни калитини курсатди.Туйни сизлар эмас биз бузамиз. Кизим арзимайди сизларга. Уни куз ёшига хам карамабман. Сендай дустдан хам кечдим деб чикиб кетишди..Олим ака б.н Сапура нималар килиб куйишганини энди тушунишди. Афсус жуда кеч булганди.Карим ака кизи Лайлони ёктиргани Шарифга узатди. Ёшлар жуда хурсанд булишди. Жипни Шариф кабул килмади."Менга Лайло етади. Колгани аста секин эришаверамиз" деди.Карим ака шундай куёв насиб этганига Аллохга шукурлар келтирди!!