📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев