кунингиз яхши ўтсин! Узингизни асранг!'' дея ёзган қалб сўзларим... Чунки...
Ёзмайди деб ўйламанг! Ёзаман... Лекин сиз кўрмайсиз, ўқимайсиз хам! Балки кунлар
ўтиб, вақти келиб ёзмасман хам. Аммо ўшанда хам хаёлан сўзлайман... Тонг отиб
кўзларингиз деразангизга термулганида маъюс, эсланг мани, шамол элтади ўша сиз
учун таниш қадрли қалб сўзларим... Уша он кайгурманг "Йўқотдим УНИ" -дея... Юзларингизга югурсин табассум, кўзларингизда порласин шодлик мани эслаган
вақтингиз... Сиз учун маъюслик эмас, шодлик келтириш манинг истагим... Исмим ногох
ўтса хаёлингиздан бир зум жилмайинг ўша он! Ишонинг, ман сезаман, хис этаман
қувончингиз бир он бўлсада... Унутинг демайман сиз каби! Чунки унутилишни
хохламайман... Шунчаки унутгандек кўрсатинг ўзингизни! Кўзларингиз кўзларимга
тушиб қолса ногох бефарқлигингиз исботлаш учун олиб қочинг, яширинг кўзларингиз, лекин унутманг, қалбакилигу, сохталик фарқига бора оламан! Ролингизни шу қадар
ишонч ила ўйнангки ман ишонай... Ёлғонингизга ғарқ бўлай, чўкиб кетай алдов
аталмиш уммонингизда!! Сизни унута оламан деган булсамда, аслида унутмайман...
Шунчаки унутгандек тутаман ўзимни... Ўша онда шу қадар бефарқ бўламанки сиз
хайратингиздан ёқангиз тишлайсиз... Иродамга лол қоласиз!!! Уша онда ''Унутибди''
дея уйлашингиз аник! Майли уйланг шундай! Ёлгон хаёлларла яшанг! Унутди дея ўйланг ... Шунда қийналмайсиз сиз хам... Ахир вафосиз хаёт, ёлғон дунё, бари ўткинчи
асли... Шундай бўлсада вафога умид ила, ёлғонни рост дея ишониб, ўкинчга берилиб
яшаймиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1