Мен ҳамон ӯша - ӯшаман
Фақат энди йиғламай қӯйдим
Бироз кучайгандек юрак оғриғи
Бироз эскиргандек мухташам кӯнглим
Мен ҳамон ӯшаман.....
Фақат қаророқ туюлар тунлар зулмати
Энг нафис туйғулар бокира ҳислар
Йӯқотиб қӯйгандек қадрин қимматин
Мен ҳамон ӯшаман, ӯша, ӯшаман,
Кӯксимда нимадир титрайди фақат
Фақат эртакларга қайтиб кетгандек
Ӯша афсонавий ишқу муҳаббат
Мен ҳамон ӯшаман минг йилдан бери
Шеърга тӯкиб келган бор бисотини
Ва яна миллион йил чидаб бӯлса ҳам
Кутган бу азоблар мукофотини
Мен ҳамон ӯшаман ҳайроналикда
Бош эгиб манзилга бораётган жим
Тумонат одамлар орасидаману
Ёнимда ҳеч ким йӯқ , ёнимда ҳеч ким
Аммо мен, ҳамон ӯшаман.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1