қиз бўлган экан. Уни гўзалиги
бошқа шахарларга хам
тарқалиб бошқа шахарлардан
қизга уйланиш учун йигитлар
совчи бўлиб келар экан. Лекин
қиз хаммасини рад этар экан.
Ўзини шахрида яшовчи бир
ошиқ йигит хам совчи
қўйибди лекин қиз уни хам
рад этибди. Шунда йигит
бошқа шахарга бош олиб
кетиб уша ерларда уйланиб
фарзандли бўлибди. Бир куни
ўзи туғилиб ўсган шахарга
йўли тушиб кирибди.
Дўстларни топиб бироз сухбат
қуриб гўзал қиз хақида
сўрабди. Дўстлари қизни
турмушга чиққанини айтиб
манзилини беришибди. Йигит
бориб эшикни тақиллатса Бир
семиз, бад башара котта ёшли
киши эшикни очибди. Йигит
уйга эътибор берса улар бой
эмаслигни билибди ва хайрон
бўлиб ортга қайтибди. Эртаси
куни йигит келиб эшикни яна
тақилатибди, бу сафар қизни
ўзи очибди. Йигит ўзини
таништириб қиздан нимага
бундай қилганини сўрабди.
Қиз яхши саволизга жавоб
бераман, лекин олдин уйим
орқасиди боғга кириб боғдан
менга энг гўзал гулни олиб
келасиз фақат битта шарт боғ
ичига киригандан кейин ортга
қайтиш йўқ. Йигит боғга
кирибди. Бир бирдан гўзал
гуллар. Қайси бирини
танлашни билми танлай
танлай боғни охирига бориб
қолибди. Қараса бир сўлғин
гул. Ортга қайтишни иложи
йўқ. Мажбур гулни олибди.
Йигитни гўзал гул олиб
келишини кутиб турган қиз
йигитни қўлиди сўлғин гулини
кўриб кулибди. Ана кўрдингми
хамиша энг яхшисини
холадим ва танлай танлай
вақт ўтганини билмай қолдим.
Охири энг ёмонига кўнишга
мажбур бўлдим . . . ! ! !
Инсонмиз хар доим яхшисини
холимиз лекин . . . Хамма
нарсани қадрига ўз вақтида
етиш керак . . . Қарилик
келмасдан олдин ёшлик
қадрини. Машғуллик
бўлмасдан олдин бўш вақт
қадрини ва касаллик
келмасдан олдин соғлиқ
қадрини . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5