Сунан эгалари ривояти
(Савбон разияллоҳу анҳудан)
Шарҳ: Эридан беҳудага талоқ қилишни сўраган аёл жаннатга кириш у ёқда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди.
Бу ҳадиси шарифда аёлларнинг оилавий ҳаётдаги энг заиф жойларидан бири муолажа қилинмоқда. Одатда, баъзи аёллар сал нарсага эрига «Ундай бўлса, мени талоқ қилиб қўйинг», деб, эрнинг хаёлида ҳам йўқ нарсани кўндаланг қилиб қўйиб, туриб оладилар. Бунинг оқибатида гап кўпайиб, жанжал кучаяди ва иш талоқ билан тугайди. Эр хаёлига ҳам келмаган нарсага – талоққа мажбур қилинади. Шунинг учун ҳадисда бу иш учун қаттиқ ва шиддатли жазо борлиги маълум қилинмоқда. Албатта, ҳар бир мўмина-муслима аёл бу ҳадиси шарифнинг маъносини ўзига яхшилаб сингдириб олмоғи лозим. Аёллар иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак. Эркаклар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев