--------------
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Мусо алайҳис-саломни қавми тарбияси борасида итоб қилиб шундай дейди: Унинг учун лавҳларга (яъни Таврот варақларига) ҳамма нарсани — панд-насиҳат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва: «Уларни маҳкам ушлагин ҳамда қавмингни у панд-насиҳатларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин» (дедик). Энди сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрини кўрсатурман.
(Аъроф сураси, 145-оят).
Нафси-ҳафо йўлини кесишнинг биринчи қадами шу ердан бошланади. Нафсингиз иштаҳа қилган ҳар нарса кетидан юрманг. Ҳамма сўраган нарсасини муҳайё қилманг.
Масалан, нафсингиз тоат ибодатларга узоқ чидай олмайди. Сизга: - кел еб олгин, ёки фалончини зиёратига борайлик, деб xолингизга қўймайди. Сиз бўлса: "йўқ аввал Қуръондан кундалик вазифамни ўқиб олай, кейин борамиз" денг. Унга бўйсунмасангиз ва унинг истакларини инкор қилиб қайта-қайта уни синдираверсангиз уни бўйсундириб оласиз. Ана шунда ҳимматингиз олий бўлади. Иродаси кучли инсонга айланасиз.
Муслима синглим, бу сўзлар сизга ҳам тегишли. Агар нафсингиз: дугонанг билан гаплаш, телефон қил!- деса. - Йўқ қачонки мен шу сурани ёдламас эканман ҳеч айтганингга кирмайман. Ёки эрталабки ва ё кечки зикр-дуоларни қилмагунча бунга йўл йўқ! - денг. Ёки бўлмаса авввал юз марта: "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала килли шайъин қодиир" -деб айтай кейин шундай қиламан, денг. Мубоҳ ишларни қилишдан олдин ўзингизга шундай шартлар қўйинг. Чунки нафсингиз биринчи босқичда сизни ҳаромлар у ёқда турсин макруҳ нарсаларга ҳам чақирмайди, балки мубоҳ нарсалар билан машғул қилади.
Кимки нафси хоҳлаган ҳамма нарсаларни қилаверса ҳалок бўлади.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ азза ва жалла нафси ҳавосига қарши чиққан кишилар ҳолини баён қилган:
Эндиким(ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши(ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.
(Назиат сураси, 40, 41оятлар)
Нафснинг моҳиятини эса бундай сифатлайди: Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюрувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир. (Юсуф сураси, 53-оят).
Нафс инсон сезмаган ҳолда ибодат қилинадиган Тоғутга ҳам айланиши мумкин. . (Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва дилини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!
(Жосия сураси, 23- оят).
Ҳавога эргашиш залолат сабабидир. Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта Аллоҳ бундай золим қавмни хидоят қилмас. (Қасас сураси, 50-оят).
Эй роббим ўз фазлинг билан бизни ҳидоятли бандаларингдан қил, офият бер, нафсларимиз ёмонлигидан асра, раҳматларинг билан бизни буркагин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев