------------
Аллоҳ пайғамбарларни нега юборган?
Амри маъруф ва наҳий мункар ўтган умматларда ҳам мавжуд эди, Аллоҳ таоло у билан пайғамбарларни юборди, у билан китобларни нозил қилди.
Маъруфнинг асли-асоси Аллоҳнинг тавҳиди ва Унга бўлган ихлосдир.
Мункарнинг асли-асоси эса Аллоҳга ширк келтириш ва Ундан ўзгага ибодат қилишдир.
Барча пайғамбарлар одамларни маъруфлар ичида энг улуғи бўлмиш Аллоҳнинг тавҳидига чорлаш ва мункарлар ичида энг каттаси бўлган Аллоҳга ширк келтиришдан қайтариш учун юборилганлар.
Бану Исроил бу борада сусткашлик қилгач ва ушбу вазифани зое қилгач, Аллоҳ жалла ва ало улар ҳақида шундай деди:
«Бану Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир» (Моида: 78).
Сўнг уларнинг бу исёнларини шундай изоҳлади: «Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!»
(Моида: 79).
Буни уларнинг энг катта исёнлари ва тажовузлари деб атади ва юқоридаги оятни шу билан тафсир қилди. Бу эса мазкур вазифани тарк қилиш гуноҳи нақадар катта эканини англатади.
Аллоҳ жалла ва ало улардан бир умматни бу борада мақтаб, Оли Имрон сурасида шундай деди:
«Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшилик қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандирлар. Улар қилган бирон яхшилик беркитилмайди (яъни зое бўлмайди). Аллоҳ тақводорларни билувчидир» (Оли Имрон: 113-115).
Аҳли китобнинг бу тоифасига амри маъруф ва наҳий мункар ишини зое қилган кимсаларга етган нарса (яъни лаънат) етмади ва Аллоҳ таоло уларни мақтади.
Қуръоннинг Тавба сурасидаги бир оятда эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амри маъруф ва наҳий мункарни намоз ва закотдан муқаддам қилди, бу ҳам унинг шаъни нақадар муҳимлигини англатади.
///////////////////////////////////////////////////////
Юсуф (алайҳис-салом) дуоларининг фазилати ҳақида:
Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримда, Юсуф алайҳис-саломнинг қилган дуоларини зикр қилади. У зот алайҳис-салом мана бундай дуо килган эдилар:
«Эй осмонлар ва Ерни яратган Зот, дунё-ю Охиратда Ўзинг Хожамдирсан. (Умрим битиб, Сен Ўзинг белгилаб кўйган ажалим етганда) мусулмон холимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин».
(Юсуф: 101)
Ушбу дуо тавхидга икрор бўлиш, парвардигорга таслим бўлиб унга мухтожликни изхор этиш, Аллоҳ Субҳанаҳудан ўзгани валий (хожа) килиб олишдан батамом сақланиш, мусулмон холда вафот топиш банданинг энг олий мақсади бўлмоғи ва албатта бу нарса банданинг эмас Аллоҳнинг қўлида эканлигини билиш, охират кунини эътироф этиш хамда саодатга эришган солиҳ бандалар қаторига қўшишлигини Аллоҳ Таъолонинг Ўзидангина сўрашни ўзида жамлаган муборак бир дуодир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев