Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.
1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;
2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;
3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”.
Имом Табароний ривояти.
#Ҳадис_1242.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуѐш мағрибдан чиқмагунча қиѐмат қоим бўлмас. Қачон у ўша ѐқдан чиққанида,одамларнинг ҳаммаси иймон келтиради. Ўша кунда бирор жонга, агар у бундан олдин иймон келтирмаган бўлса ѐки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, унинг иймони наф бермас», дедилар».
(Учовлари ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Шунинг учун барча нарсани, жумладан,тавбани ҳам ўз вақтида қилиб қолиш лозим.
#Ҳадис_1243.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Яъжуж ва Маъжужнинг хуружидан кейин ҳам байтни ҳаж ва умра қилинади», дедилар».
(Бухорий ривоят қилган.)
Шарҳ:
Демак, қиѐматнинг охириги аломатлари зоҳир бўлган паллаларда ҳам ҳаж ва умра ибодатлари тўхтамай давом этар экан.
-- Бу ҳодиса уларнинг жуда ҳам фазилатли ибодатлар эканига ѐрқин далилдир.
-- Ислом уммати ўз бошидан жуда оғир кунларни ўтказган, аммо ҳаж ѐки умра тўхтаб қолмаган ҳатто сел келиб ҳарами шарифнинг ичи сувга тўлиб қолганда ҳам кишилар сузиб, ѐғочга миниб бўлса-да, байтуллоҳни тавоф қилишда давом этишган.
-- Ушбу сатрлар муаллифи мазкур тарзда тавоф қилган кишилар билан шахсан суҳбатлашишга муяссар бўлган. Улардан бири машҳур олим Муҳаммад Али Собунийдир.
#Ҳадис_1375
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар қачон бандага ғам-қайғу етаркан:
«Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингда (мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга ўргатган эдинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қилгин»
деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-қайғуларини кетказиб, унинг ўрнига ҳурсандлик олиб келади", дедилар. Шунда (саҳобалар): "Бу сўзларни ўрганиб олмайликми, я Росулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: "Балки, буларни эшитган кишига уларни ўрганиш лозим бўлади".
Имом Аҳмад ривояти.
(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1376
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ўлими яқин қолган кишида учта ҳолатни кузатинг: пешонасидан тер тошади, кўзларидан ёш оқади, лаблари қурийди. Бу ҳолат Аллоҳнинг ушбу кишига тушган раҳматидир. Агар жон таслим қилаётган киши бўғилгандай хирилласа, ранги бўғриғиб қизарса, лаблари кулранг тусга кирса, бу унга Аллоҳнинг азобидир».
Имом Термизий ривояти.
(Салмон Форсий родияллоху анхудан).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев