Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшиқчи қизларни сотманглар, сотиб олманглар, уларга таълим берманглар, улар ила тижорат қилишда хайр йўқ. Уларнинг баҳоси ҳаромдир. Шунинг мислида «Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор» ояти нозил бўлган», дедилар».
(Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган).
Шарҳ
Жоҳилият даврида чўри қизларга қўшиқчилик бўйича таълим берилар ва уларни базми жамшидларда, турли йиғинларда қўшиқ айтдириш учун сотилар ҳамда сотиб олинар эди.
Уларнинг қўшиқчилик хизмати фақат фисқи фасод учун бўлар эди.
Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг савдоси ва фаолиятига боғлиқ ҳар бир нарсанинг ҳаромлигини эълон қилмоқдалар.
Ҳадис_1278
Абдурроҳман ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайнда ҳозир бўлдим.
Шиддатли иссиқ қиздириб турганда юриб бориб, дарахт соясига тушдик.
Қуёш заволга кетганида жанг анжомларимни кийдим.
Отимга миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот ўз чодирларида экан. Бас, мен:«Ассалому алайка, эй Аллоҳнинг Расули, ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Жўнаш вақти бўлди», дедим.
«Шундоқ! Ҳозир!
Эй Билол! Тур! Эй Билол!» дедилар.У зот соялари худди қуш соясидек бўлиб, тезлаб дарахт остидан сапчиб турдилар.
Бас, у:«Лаббайка ва саъдайка! Ўзим фидойингиз бўлай!» деди.«Менга отни эгарла!» дедилар.У икки тарафи хурмо қовуғидан бўлган эгарни олиб чиқди. Буларда ҳойи ҳавас ҳам, мақтаниш ҳам йўқ эди.
Бас, у зот миндилар. Биз ҳам миндик».
(Имом Абу Довуд ривояти)
Шарҳ
Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эгарлари жуда ҳам содда бўлгани аён бўлади.
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Лаббайка ва саъдайка!» дейишлари эса, бу гапни улуғ кишилар хизматларига доим тайёрлик маъносини билдириш учун ишлатилганини кўрамиз.
#Ҳадис_1252
Муовиядан ривоят қилинади:
" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам:
"Бировдан бирор нарса сўрашда ялиниб, қаттиқ туриб олманг. Аллоҳга қасамки, бирор киши мендан бир нарса сўраса - ю мен ёқтирмаган холда берсам, ўша нарсада унга барака бўлмайди", дедилар".
(Сунани Доримий 1644)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен билан алоқасини узган (қариндошинг) билан алоқани боғла, ёмонлик қилганга яхшилик қил ва зарарингга бўлса ҳам ҳақни сўзла», дедилар.
Ибн Нажжорнинг Алий ибн Абу Толибдан қилган ривояти. «Файзул қодир» китобидан.
Агар Аллоҳ таоло сени мағфират қилишини истасанг, сенга ёмонлик қилганни кечириб юбор. Зеро, мукофот амалнинг жинсидандир.
“Шарҳи китабил кабаир”дан.
#Ҳадис
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Сендан дангасаликдан, қарздорликдан паноҳ сўрайман. Сендан Масиҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан дўзахнинг азобидан паноҳ сўрайман», деб дуо қилаётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ:
Пайғамбар алайҳиссалом бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолодан У Зотнинг паноҳини сўраётган нарсалар билан танишиб олайлик:
1. Дангасалик.
2. Карздорлик.
3. Масиҳи Дажжол фитнаси.
4. Дўзах азоби.
Дангасалик ҳам дўзахдан ёки қарздан қўрққандек қўрқиладиган нарса экан. Ўзи одатда қарздорликка ҳам асосан дангасалик сабаб бўлади. Демак, ундан паноҳ сўраб юриш керак, унга мутлақо яқин йўламаслик керак экан. Қарз ҳам шундай. Аллоҳ таоло ҳеч кимни унга мубтало қилмасин. Дажжолнинг фитнаси ва дўзахнинг азобидан ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан паноҳ сўраб юриш керак экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони намоздан кейин ўқир эдилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1