Бу аёлнинг болаларини Чикопи дарёсининг кучли тошқин оқизиб кетаётган эди. Бу мусулмон йигитлар болаларни қутқариш учун ўзларини сувга отадилар. Болалар қутқарилади, аммо уларни қутқармоқчи бўлган йигитлар тошқин кучайиб кетганидан қирғоққа чиқа олишмади. Сувга ғарқ бўлиб ҳалок бўлишди...
Шаҳидларнинг қаҳрамонликлари АҚШдаги бошқа жамоаларга ибрат бўлди...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорни оғриб ўлган, сувга чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган”
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
--------------
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаи киромларга савол бердилар: шаҳидликни нима деб ўйлайсизлар?
Саҳобалар: Аллоҳ йўлида қатл этилиш, деб жавоб беришди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Шаҳидликнинг Аллоҳ йўлида қатл этилишдан ташқари яна етти хил тури бор.
(1) Матъун (вабо касаллиги билан вафот этган киши) шаҳиддир,
(2) сувга ғарқ бўлиб ўлган киши шаҳиддир,
(3) зотул-жанб (рак ёки саратон) касаллиги билан ўлган киши шаҳиддир,
(4) мабтун (қорин оғриғи ёки ички аъзоларига талофат етиши туфайли ўлган киши) ҳам шаҳиддир,
(5) ёнғин соҳиби (ёниб кетиб ўлган инсон) ҳам шаҳиддир,
(6) ҳадм (қулаб тушган бино) остида қолиб ўлган киши ҳам шаҳиддир,
(7) қорнида боласи бўлган аёл вафот этса, у ҳам шаҳиддир!».
(Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ривоятлари, саҳиҳ).
Абу Муслим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев