www.facebook.com / story.
php?story_ fbid=2649365038 412582&id=10000 0173369114) кўриб бўлгандирсиз. Ҳар доимгидай кечикиб бўлсаям, икки оғиз фикримни айтсам.
“Муносабат”нингбу сони жуда муҳим аҳамиятга эга. Қанақадир каттакон эксперт бўлмаган, шунчаки илмга, долзарб кундалик мавзуларга қизиқиб, ижтимоий тармоқларда ёзиб юрган бир ёш йигит якка ўзи катта авлоднинг зиёлиликка даъвогар бир жамоасини мот қилди. Пари билмайдиганни биладиган қариларимиз асабийлашиб, шахсиятга ўтишдан бошқа бирор нарса ўйлаб топа олмади.
Аслида танқид эшитса жазаваси қўзийдиган, ёшларни “айниб кетган”ликда, “тажрибасизлик”да айблаб келадиган бу авлод ҳақида Нозимжон айтишга андиша қилган кўўўп гапларни эсга олса бўлади.
Ҳар қандай авлоднинг ичида зиёлилар, ақллилар, уддабуронлар, бефарқлар ва ҳоказо тоифалар бўлади албатта. Лекин тарихий шарт-шароит тақозосига кўра муайян авлодда у ёки бу тоифа устунлик қилади. Биз гапираётган авлод том маънода бугунги Ўзбекистоннинг асосий муаммоларининг бунёдкорларидир. Совет даврининг оғир замонларида яшаган, дунёдан, ахборотдан, тузук-қуруқ таълимдан узилган, кейин эса Каримов даврида деградацияси давом этган бу авлод вакиллари коррупцияни, таниш-билишчиликни, бузғунчи иқтисодий моделларни яратди (айримлари — ўз қўли билан яратди, бошқалари мослашди, яна баъзилари бефарқлик қилди), таълим тизимини, тиббиётни, академик фанни вайрон этди, сўз эркинлигини йўқ қилди, анъаначиликни жорий этди, ксенофобия, ўзга фикрга, ўзгача қараш ёки ишончга нисбатан тоқатсизликни урчитди. Қолаверса, худди шу йўсинда фикрлайдиган “маънавиятчи” ёшлар армиясини шакллантирди.
Ёш авлод, у ҳам оғир замонда улғайганига қарамай, дунё кўриш имконияти, интернет, замонавий билимларнинг кириб келиши (тан олиш керак, мақталган СССР фани назарий жиҳатдан ниҳоятда ортда қолиб кетган эди) натижасида фикрий аппаратини яхшироқ ривожлантиришгаэришди. Умумий ҳисобда олиб қараганда, ёш авлод олдингисига нисбатан замонавийроқ, илғорроқ, прогрессивроқ фикрлайди, дунёқараши кенгроқ, оламни теранроқ англайди, ўз қобиғидан ташқарига чиқишга қодир. Лекин эсимни танибманки, бизнинг авлод тажрибасизроқ, ақлсизроқ, ахлоқсизроқ эканлигини уқтиришга уринишади. Бу гап-сўзларга шунчаки кексалик маразми деб қаралса ҳам майли эди; йўқ, бу жамиятда ҳукмрон қарашга айланиб улгурган.
Юқоридаги гапларимдан зинҳор бутун бир авлодга нисбатан ҳурматсизлик келиб чиқмайди (бу — катталарнинг ёшларга қарши баҳсдаги асосий аргументи). Бизни тарбиялаган ота-онамизга, билим берган устозларимизга,маданият ва фанни кўтарган кўплаб зиёли олимларимизга ҳурматимиз чексиз. Лекин шундай тарихий вазият бўлар эканки, бир авлоднинг тақдирини илғор зиёлилар эмас, консерватив қолоқ тоифа белгилаб бераркан, зеро улар йўл қўядиган хатолар бутун миллат ва мамлакат тақдирига салбий таъсир ўтказади. Яна улар жамиятдаги ўрнини бериб қўймаслик учун ёшларга “тажрибасизлик”, “билимсизлик” ва “ахлоқсизлик” комплексини сингдиришга уринади. Устоз шогирддан ўтар деган ҳақиқатни тан оларканмиз, инсоният ҳам авлоддан авлодга ўсиб, ривожланиб боришини тан олишимиз, ёшлар катталардан кўра илғорроқ эканлигини, фақат мана шу илғор ёшлар (агар улар сохта маънавият баҳонасида зомбилаштирилмаса ёхуд тирикчилик дардига туширилиб, дунё бўйлаб овора қилинмаса) мамлакатни ривожлантира олишини тан оладиган пайт келди назаримда.
Юқоридаги сўзларимнинг тасдиғини “Муносабат”нингшу сонида ҳам кўриш мумкин. Нозимжон қилган ягона иш — у ҳаммамиз кўриб-билиб турган ҳақиқатни айтди, унинг оппонентлари эса жон-жаҳдлари билан ҳақиқатга кўз юмиб, ўзларини ҳам, томошабинларни ҳам алдашга уринди. Лекин ўзларини ҳам, томошабинларни ҳам алдай олмасликлари тайин. Нима эмиш, коррупциянинг сабаби маънавиятсизликэмиш. Нима эмиш, умрида пора олмаган ва бермаган эмиш. Юзсизлик ҳам шунчалик бўлар. Бу авлоддан, умуман совет давридан бизга қолган энг оғир меросни айтиб ўтишни эсдан чиқарибман — иккиюзламачилик. Тўйда ароқни ичволиб, кези келганда ўзини художўй кўрсатиш, “қизларга” маишатга бориб, сўнг ижтимоий тармоқда калта иштон кийган қўшиқчини сўкиб ўтириш, боласини пул билан боғчага жойлаб, ТВда умримда пора бермаганман деб қасам ичиш қон-қонимизга сингиб кетган иллатлардир. Муаммо қачон ҳал бўлади? Унинг борлиги тан олинганида. Иккиюзламачиликни давом эттирарканмиз, ҳеч қанақа юксак маънавиятли буюк халқ эмаслигимизни, муаммоларимиз бошимиздан ошиб ётганини, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалар вайрон аҳволдалигини, ҳар қадамда пора беришга ва олишга мажбурлигимизнитан олмас эканмиз, икки дунёда ҳам ўзгаришларга эриша олмаймиз. Ўзгаришлар онгдан бошланади.
© Элдор Асанов
www.facebook.com / story.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев