Агар сени ташлаб кетган кишини кўрсанг табассум қил, ташлаб кетганига пушаймон бўлсин.
Агар танимаган одамингни кўрсанг табассум қил, сенга беҳисоб ажру мукофотлар ёзилсин.
Ҳар бир одамнинг қалбида кўплаб орзулари бор. Лекин қасд ва ирода соҳибларигина ўша қалбидаги орзусига етади.
Ҳаёт жуда қисқа. Сен уни бошқаларни ёмон кўриш билан ўтказма.
Агар сен дўстингни дўстлигини синамоқчи бўлсанг, у билан сафарга чиқ. Сафар кимнинг қандайлигини очиб ташлайди. Сафарда киши ўзининг муқимликда сенга кўрсатиб турган ҳолатидан асл ҳолатига сафар қилади.
Сени яхши кўрадиган киши сенда сен ўзинг илғамайдиган гўзалликларни кўради.
“Мен ҳеч кимга муҳтож эмасман” деган киши инсонларнинг энг муҳтожидир.
Сенинг бошингга қандай иш тушишидан қатъи назар “Эй Роббим, Ўзингга ҳамд бўлсин” деб айт.
Ҳақиқат аҳли сукут қилган пайтда ботил аҳли ўзларини “Ҳақиқат устидамиз” деб ўйлашади. (Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу)
Учта нарса ҳеч қачон қайтмайди: айтилган сўз, отилган ўқ, ўтган вақт.
Фикрларингни назорат қил, чунки улар гапларга айланади. Гапларингни назорат қил, чунки улар амалларга айланади. Амалларингни назорат қил, чунки улар одатга айланади. Одатларингни назорат қил, чунки улар шахсиятга айланади. Шахсиятингни назорат қил, чунки у тақдирингга айланади.
Бир ўғри Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг саллаларини ўғирлаб қочди. Ҳазрати Умар унинг ортидан югурар эканлар, “Аллоҳни гувоҳ қиламанки, сени шу саллага эга қилдим. Дўзах ўти тегмаслиги учун “Қабул қилдим” деб қўйгин” дея қичқирдилар. Нақадар ажойибсиз-а, Хаттобнинг ўғли!
Тинч, сокин денгиз моҳир денгизчини шакллантирмайди. Сен тўсиқлардан фойда ол, чунки улар сенинг маҳоратингни оширади.
Менга одамлар ҳақида гапираётган кишига асло ишонмайман. Чунки у одамларга мен ҳақимда ҳам гапиради.
Агар бир инсоннинг хулқи қандайлигини билмоқчи бўлсанг, унинг ўзидан пастроқ мартабадаги кишига қилаётган муомаласига қара, ўзидан юқори мартабадаги кишига қилаётган муомаласига эмас.
Мен билан бошида ажойиб улфат бўладиган кишига эътибор бермайман. Балки, мен билан охиригача ажойиб улфат бўладиган кишига аҳамият қаратаман. Чунки бошида ҳамма ҳам янги танишган кишиси билан ажойиб улфат бўлади.
Мен барча мазали нарсаларни тотиб кўрдим. Офиятдан кўра мазалироқ нарсани кўрмадим. Барча аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрдим. Одамларга муҳтож бўлишдан кўра аччиқроқ нарсани кўрмадим. Темир ва ҳарсанг тошни кўтардим. Қарздан кўра оғирроқ нарсани кўрмадим. (Али розияллоҳу анҳу)
Аллоҳ сенга тақсим қилган ризққа рози бўл. Шунда одамларнинг бахтлироғи бўласан.
Сенинг юзингга атайин ёпилган эшикни иккинчи марта тақиллатишдан сақлан.
Сенга қўполлик билан насиҳат қилган кишига қаттиқ гап айтиб, насиҳатини тўхтатма. Унинг қўполлиги ортида сенга бўлган кучли муҳаббати турибди. Сен худди эрта тонгда жиринглайдиган соатни уриб синдирувчи бўлма. Ахир у соатнинг сени уйғотишдан бошқа “гуноҳ”и йўқ-ку! безовталик худди тебранма сутолга ухшайди, тебраниб турган билан у сени хеч ерга олиб бормиди?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев