қизиққан одам бўлиб, одамларни ҳам бу ишга ундар, жиҳоддан қолиб эътикофда ўтирган одамларни ёқтирмас ва уларнинг амалларини инкор қилгувчи эди.
Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абу Сакина бундай ҳикоя қилади: Мен Абдуллоҳ ибн
Муборак билан бирга Тарсусда (Сурияда) чегара хизматида турар эдик. Мен у кишидан ҳажга бориб келиш учун изн сўрадим. Маккаи Мукаррамада Масжид ал-Ҳаромда ибодат ила
машғул бўлиб, эътикофда ўтирган Фузайл ибн Иёз исмли бир одам бор эди. Ибн Муборак шу кишига мактуб ёздилар-да, менга уни етказишни буюрдилар. Мактубда қуйидаги мазмунда шеър битилган эди.
Эй икки Ҳарам обиди, сен бизларни кўрганингда эди,
Ўзингни ибодатда ўйнаётганингни билган бўлардинг.
Кимнингдир ёноғлари кўз ёшлари ила ювилса,
Бизнинг бўғизларимиз қонларимиз ила ювилур.
Ёки уларнинг отлари ботилда чарчаса,
Бизнинг отларимиз тонги ҳужумларда чарчайди.
Ҳушбўй ҳидлар сизга бўлиб, майли биз учун
Туёқлар чанги. Бу ғуборлар атирлардан яхшироқдир.
Пайғамбаримиз сўзларидан бизга етиб келган,
Ҳақ сўз, асло ёлғони йўқдир.
Ҳаргиз жамланмайди от туёғин чанглари-ю,
Дўзах оловининг тутуни бир инсон димоғида.
Қўлимизда Ҳақ-таоло китоби ёлғон айтмас,
Шаҳидлар ўлмайдилар, - дея ҳақни сўзлар.
Фузайл ибн Иёз, ибн Муборакнинг мактубини олиб ўқиб кўргач, икки кўзидан ёшлари оқиб: - Абу Абдураҳмон жуда тўғри айтибди,- деди-да, биродарим менга насиҳат
қилибди, – деб қўшиб қўйди.
📚Аззахабий: “Машҳур донишмандлар тарихи” – 1/ 95 https://t.me/AbuUmarTolibon123
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев