Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
- Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - дебди бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди.
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан
Райҳона тайёрлади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 17