Предыдущая публикация
Ишқ чигалин, ечолмадим
Севдим аммо, севгининг
Шаробин, ичолмадим.
...
Бўлиб сархуш, девона
Осмонда учолмадим
Ўшал севган ёримни
Бир бора қучолмадим.
...
Ўтди йиллар ўтди ой
Севдим севиб толмадим
Севмаса хам ул ёрни
Ортидан хеч қолмадим.
...
Айтолмадим юзига
Севгим хатга жойладим
Берайин деб ўзига
Хар кун йўлин пойладим
...
Мухаббатдан кечолмадим
Ишқ чигалин ечолмадим
Севдим аммо севгининг
Шаробин ичолмадим.
...
2024:05:03. Зохиджон Халилов ижоди.
... 👇 https://t.me/z1977x https://t.me/z1977x
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев