😢
Ўн бир ой кутганди ташрифингни жон,
Ўн бир ой безанмиш сен учун Жинон,
Соғинчинг қонмасдан, тушди ку ҳижрон!
Ал-фироқ, кечалар! Ал-фироқ, айём!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём! 😭😭😭😭Вужудинг дилларга имтиҳон эрмиш,
Висолу фироқинг иймон синармиш,
Қадрингни билганлар қадринг топармиш,
Сени севганларга дўзахдир ҳаром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём! 😭😭😭😭😭Сенда инмиш кўкдан Тавроту Инжил,
Иброҳим суҳуфи, Забури жамил,
Сенда нозил бўлмиш Қуръони Жалил,
Сен Калом ойисан, суннатинг қиём,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!😭😭😭😭😭 Сен мурувват ойи, саховат ойи,
Илму амал, тақво, тиловат ойи,
Намозу дуо-ю ибодат ойи,
Қанийди этсайдинг йил бўйи давом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!😭😭😭😭😭 Шайтонлар кишанда, руҳлардир озод,
Нафс иши касоду, қалб уйи обод,
Малаклар ҳавасда, ёмонлар барбод,
Инсон ўзлигини топмишдир тамом,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!😭😭😭😭😭😭 «Аллоҳу акбар!», бас, оғиз ёпилар,
«Аллоҳу акбар!», бас, рўза очилар,
Демакки, ҳар ишда...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев