Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Мулк сураси,30 оят,Маккада нозил бўлган.
Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақийда масаласини муолажа қилади."Мулк" сураси учта бош мақсадни ўз ичига олади.
1)Аллоҳнинг азамати,тирилтириш ва ўлдиришга қодирлигини баён қилиш;
2)Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш;
3)Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлишидан хабар бериш.Бу сура "Сақловчи" ва "Нажот берувчи" деб ҳам аталади,чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди.Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам:"У манъ қилувчи ва нажот берувчидир,қабр азобидан нажот беради",деганлар.("Тафсири Ҳилол,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,6-жуз,"HILOL-NASHR",ТОШКЕНТ-2013)"Шунинг учун майитни кўмгач,савол-жавоби осон бўлсин деган мақсадда қабр бошида Мулк сураси бошидан оҳиригача қироат қилинади.Ҳалқимизда у "Таборак" сураси ҳам дейилади.Шайх Тавфиқ ас-Соиғ қироати.Расулуллоҳ с.а.в.;"Ёсин билан Таборак хар бир умматимнинг қалбида бўлишини хоҳлайман" деган эканлар.Шу боис умматликка даъво қилган инсон Ёсин билан Таборак сураларини ёдлашга ҳаракат қилиши шарт.Шу мақсадда араб имлосида ўқий олмайдиган диндошларимизга ёрдам бўлсин деб,ушбу ишга қўл урдик.Хато ва камчиликлари бўлса муаллифдан,яхшилик топсангиз Аллоҳдан деб билинг.
Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.Омин.