Уммати Муҳаммад ўз бирдамлигини яна бир карра намойиш қилди
بسم الله الرحمن الرحيم
Биз бугун Туркия ва Суриядаги зилзилалар натижасида ёрдамга муҳтож бўлиб қолган биродарларига бутун дунё мусулмонларининг ёрдам қўлини чўзиб, яхлит бир вужуд эканликларини амалда яна бир бор исботлаганликларини гувоҳи бўляпмиз. Эпицентри Қаҳрамонмараш бўлган зилзиладан жабр кўрган биродарлари ва опа-сингиллари учун дунёнинг турли бурчакларидан мусулмонлар Туркияга бор нарсаларини жўнатишмоқда. Туркиядаги мусулмонлар ҳаттоки устидаги кийимини ҳам ечиб гуманитар юк машиналарига ортиб, Қаҳрамонмарашдаги 7,7 магнитудали зилзиладан жабр кўрган биродарларига қўлларидан келганча ёрдам жўнатганларидан сўнг, дунё бўйлаб мусулмонлар ушбу ёрдам кампаниясида қатнашаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Зилзиладан катта зарар кўрган Сурияга золим Башар Асаднинг ёрдам карвонларини ўтказмаганлиги сабабли қурбонлар сони ортиб кетди. Шунга қарамай, мусулмонлар Асад режимининг тинимсиз бомбардимонлари остида пиширган 300 мингдан ортиқ нонни зилзила ҳудудига жўнатишди.
Бошқа томондан, Фаластиндаги масжидлардан жума намозидан кейин Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун хайр-эҳсон қилишга чақириқлар бўлди. Саудия Арабистонидаги мусулмонлар эса, якка тартибда йиғилган 114 миллион риални тезда зилзила минтақасидаги биродарларига жўнатишди. Косовонинг Призрен шаҳрида мусулмонлар чўнтак пулларини, аёллар эса ака-ука ва опа-сингилларига ёрдам бериш учун тилла узук ва сирғаларини ҳадя қилишди. Афғонистоннинг Қундуз вилоятида мусулмонлар нақд пул, тилла, маржон ва ёрдам узукларини йиғиб, Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Туркия консуллигига топширди. Суданда мусулмонлар Туркиядаги биродарлари ва опа-сингиллари учун биргаликда дуо қилишди.
Ушбу таъсирли хабарлар Уммати Муҳаммаднинг ягона бир вужуд сифатидаги биродарлик муносабатларини акс эттирган кичик бир қисми холос. Бу билан Ислом Уммати ўзининг бир тана, бир жон эканлигини, унинг қайси бир қисмига озор етса, тананинг бошқа қисми иситма ва бедорлик билан унга жавоб қайтаришини яна бир карра исботлади. Нўъмон ибн Баширнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ, إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминлар ўзаро дўст, раҳмдил, меҳрибон бўлишда битта танага ўхшайдилар. Унинг бир аъзоси иситмаланса, қолган аъзолари ҳам бедорлик ва иситма билан унга ёрдамга келадилар».
Ҳа, Ислом бизга шундай гўзал таълимот берганки, у мусулмонларнинг қон-қонига сингиб кетган. Мусулмонларнинг Исломнинг бундай таълимотларига амал қилаётганлари биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас.
Эътиборлиси шуки, Ислом Умматининг бундай бирдамлиги ва меҳрибонлиги ҳали Халифалик давлати мавжуд бўлмаган ҳолатда намоён бўлмоқда. Умматнинг қалқони ва ҳимоячиси йўқ бўлган бир даврда унинг бирлашишга қодир эканлиги амалда ўз исботини топмоқда. Энди айтинг-чи, биз бирлаша олмаймиз, тарқоқмиз деяётганларга бу Аллоҳнинг яхшигина дарси эмасми?! Шундан сўнг ҳам бу уммат яна аввалги азизлиги ва қудратига қайтишга қодир эканлигига, унда яхшилик борлигига ҳали ҳам шубҳангиз борми?!
Америка, Россия, Хитой, Европа Иттифоқи каби кофир мустамлакачи душманларимиз орамизга ватанпарварлик, миллатчилик, мазҳабпарастлик каби фитна уруғларини тинмай сочаётганининг ўзи уларнинг бизни бирлашишимиздан ниҳоят даражада қўрқишларини исботлайди. Бундан ташқари, Туркия ва Суриядаги фалокат мусулмонларнинг биродарлиги ҳар қандай чегара, миллат, ирқдан юқори туришини кўрсатди. Шунга кўра айтамизки, биз тарқоқ эмасмиз, агар орамиздаги баъзи ихтилофларни ҳисобга олмаса биз ҳали ҳам бир бутун умматмиз. Керак бўлган вақтда ҳар қандай келишмовчиликларни унутиб бир-биримизга ёрдамга шошиламиз. Ушбу азиз умматнинг ягона давлати ва халифаси йўқлиги учунгина кофирлар бизнинг орамизни бузишда бизга қарши журъат қилмоқдалар. Уларни бундан тийиб қўядиган Халифалигимизни олиб келсаккина уммат вужудини соғлом сақлаймиз ва унинг орасига ҳар хил фитналар киришидан ҳимоя қила оламиз. Росулуллоҳﷺ айтадилар:
إِنَّمَا الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ
“Имом қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Муслим ривояти)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ
22.02.2023й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев