Абдураззоқ Мўъмин
Садир Жапаровнинг хокимиятга келиши ва хокимиятни ушлаб қолишида жиноий тўда етакчиларининг таъсири, хизмати жуда кучли бўлган. Жиноий тўда уюштирган намоишчилар, Атамбаев тарафдорларини майдондан қувиб чиқаришга муваффақ бўлишмаганида, вазият бутунлай тескари томонга бурулиб кетиши мумкин эди. Икки дўст хокимияти барпо бўлишида жиноий уюшган тўданинг қўшган улуши, хизмати улкан десак муболаға бўлмайди. Табиийки улар президентдан хизматлари учун эваз, яъни хокимиятда ўз таъсирларини кучайтириш имконияти ва мамлакатда моддий манфаатларга эгалик қилиш учун кенг имконият талаб қилишади.
Демак депутатлар сайловида хам, уларга малум миқдорда квоталар берилиб, хокимият билан бирга ўз тарафдорларини “жогори кенеш”га олиб киришган. Министр ва бошқа етакчи чиновникларга хам, ўғрибоши К Колбаевнинг таъсир қилиш кўлами кучайиб бораяпти.
Хокимиятлар, мамлакатда жиноий тўдаларни ўз холича харакатланишига узоқ вақт йўл қўйиб беришмайди. Фақат инқилоб, давлат ёки хокимият ағдарилганидаги ўтиш даврида пайдо бўлган сиёсий бўшлиқ вақтида, хокимият жиноий тўдалар билан хамкорлик қилишга мажбур бўлади ва ўша бетаинлик вақтида уларга кенгроқ имкониятлар беришади. Бунга Россияда СССР пайдо бўлиб, оёққа туриб олгунча Сталин асос солган “ўғрилар идеяси” механизми атайин пайдо қилингани мисол бўла олади. Шу сиёсий доира совет иттифоқидан чиққан давлатларда ханузгача қисман сақланиб келади. СССР қулаганида Ўзбекистонда хам, жиноий тўдалар Каримов ўз режимини кучайтириб олгунга қадар ўта кучайган ва хокимият билан бирикиб, хатто хокимиятга ўз таъсирини ўтказган. Бу мамлакатлар қамоқхоналардаги жиноятчилар устидаги тартибни, айнан шу жиноий тўдалар (идеяси) таъсири остидаги система воситасида ушлаб келишади.
Қирғизистонда хам, хар сафар хокимият ағдарилганидан кейин бир неча йил жиноий тўдаларнинг таъсири кучаяди. Кейин уларга қарши жиддий кураш бошланиб, натижада жиноий тўдалар яна хокимиятнинг мутлоқ таъсири остига ўтишади.
Садир Жапаровнинг хокимиятга келишида жиноий тўдаларнинг таъсири кучли бўлгани боис, бу сафар жиноий тўдалар сиёсат ва мамлакатнинг иқтисодий коррупция ишларига кенгроқ кириб боришга муваффақ бўлишди. Натижада улар етакчи гурух манфаати билан қарама қарши курашга кириб, баъзи сохаларда етакчи гурух билан манфаат талашишга журат қила бошлашди.
Кўлбоев етаклаган жиноий тўда, охирги вақтда хокимиятга бўлган итоати заифлашиб, мустақиллиги кучайиб бораётгани, хавфсизлик хизмати етакчиси Ташиевни хавотирга сола бошлади.
Хокимиятдан узоқлашган жиноий гурухнинг, мухолиф сиёсий кучлар билан бирикиб кетиш хавфи кучаяди. Шунинг учун шу кунларда хавфсизлик кучлари томонидан жиноий тўда лидерларига қарши кураш бошланди. Шу билан бир қаторда жиноий тўдадан депутат ва бошқа сиёсатчиларни хам, узоқлаштириш учун уларни қўрқитиш сиёсати бораяпти. Мақсадлари жиноий тўдаларни таг томири билан йўқ қилиб юбориш эмас, балки уларни итоатсиз лидерларини бошқа хокимиятга тўла итоат қилишга ваъда берган ўғрибошилар билан алмаштириш.
Абдураззоқ Мўъмин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев