Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Гохи харом ютганман,
нафс қўлидан тутганман,
намозни унутганман, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман (эртага)
Аллохга нима дейман?
Шайтон елкамга минса,
ихлос чечагим синса,
бир кун юрагим тинса, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Айбга тўла тўрт ёним,
бўшдир савоб хамёним,
чўғда ёнарми жоним? (эртага)
Аллохга нима дейман?
Гунохларим бир гала,
хайрияларим хам чала,
дуоим бехафсала, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Йиғлар Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом хам Хуфтоним,
йиғлаётир виждоним, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Подшох билиб боламни,
гох ранжитдим отамни,
йиғлатдим хам онамни, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Хушим олди жононлар,
дўст тутинди нодонлар,
тил сўзлади ёлғонлар, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Гарчи номим мусулмон, Ғайридиндай мен нодон,
Ёдламагандим Қуръон, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Юрагим хадиксирар,
кўзимда ёш ялтирар,
тиззаларим қалтирар, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Май тўлдириб қадахга,
чипта олиб Дўзахга,
Қолдимку, эх мазахга, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Гунохим кўплигидан,
Сиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман? (эртага)
Аллохга нима дейман?
Гохи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқмадим қиб тасаввур, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Дардим бор шу жумлада,
Хафтада бир Жумъада,
Масжид томон юрмадим, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Айб қилиб айтмай узрим,
кўпларга қилдим кибрим,
Чаён таларми қабрим? (эртага)
Аллохга нима дейман?
Номахрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим элни талаб, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Берилиб кайф-сафога,
жафо қилдим вафога,
мукка кетдим зинога, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Ох, ақлимни занг босди,
жойнамозим чанг босди,
хатокордирман рости, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Мен пули кўп бечора,
тополмаяпман чора,
Аллох олмаску пора, (эртага)
Аллохга нима дейман?
Нафсингга бердинг деб эрк,
Раббингга килдинг деб ширк,
дейилса:сенга ЖАННАТ БЕРК! (Эртага)
Аллохга нима дейман?
Юзланганимдир Каъбам,
илтижо қилсам хар дам,
Қабул бўларми тавбам? (Эртага)
Аллохга нима дейман?
Гунох бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай холи хароб йўқ, (эртага)
Аллохга нима дейман?😰😰😰
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2