Предыдущая публикация
🥀
Миниб кезиб юрар, шайтон отига,
Дўстини отарлар туҳмат ўтига,
Тушунмайман баъзи инсон зотига,
Ўзлари ўлдириб, ўзлари йиғлар.
Тинчгина яшашга қўйишмас туртиб,
Елканга минг иғво қўярлар ортиб,
Чоҳларга йиқишиб,енгингдан тортиб,
Ўзлари ўлдириб, ўзлари йиғлар.
Йўлингни тўсарлар тиконлар сепиб,
Йиқилсанг устингдан ўтарлар тепиб,
Гар ўлсанг ёлғондан жасадинг ўпиб,
Ўзлари ўлдириб, ўзлари йиғлар.
Борингда оёғинг чалган одамлар,
Бошинга не кунлар солган одамлар,
Ҳаловатинг тортиб олган одамлар,
Ўзлари ўлдириб,ўзлари йиғлар.
Юракмас,сохта дил сўзлари йиғлар,
Ўзлари ўлдириб,ўзлари йиғлар.
🕊🕊🕊🕊🕊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев