Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди!
.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан молдунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, Қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».
.
3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!
32. (Эй Муҳаммад, кофирларга) икки киши (ҳақидаги) масални келтиринг. Улардан бири учун икки узумзор боғ қилиб, у иккисини хурмозор билан ўраган ва ўрталарини экинзор қилган эдик.
33. Ҳар икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар, Биз уларнинг ўртасидан бир анҳор ўтказган эдик.
34. Яна унинг (ўша кишининг) мол-давлати ҳам бор эди. Бас, у биродарига мақтаниб: «Менинг мол-дунёим сеникидан кўпроқ ва одамларим кучлироқ, қувватлироқ», деди.
35. Ва (кофирлик билан) ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кирар экан, айтди: «Бу (боғ — менинг молу давлатим) ҳеч қачон йўқ бўлмайди.
36. Ва Қиёмат ҳам қойим бўлмайди, деб ўйлайман. Қасамки, агар Парвардигоримга қайтарилсам, (яъни, Қиёмат қойим бўлиб, қайта тирилсам) албатта бундан ҳам яхшироқ оқибат - бахтни топурман».
37. Биродари унга хитоб қилиб, деди: «Сен ўзингни (асли-наслинг бўлмиш
Одамни) тупроқдан сўнг нутфа — бир томчи сувдан яратиб, сўнгра уни) инсон қилиб ростлаган зот - Аллоҳга кофир бўлдингми?!
38. Мен эса: «У – Аллоҳ Парвардигорим...ЕщёКАҲФ СУРАСИ,

38. Мен эса: «У – Аллоҳ Парвардигоримдир», (дейман) ва Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмайман.
39. Сен боғингга кирган пайтингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир», десанг эди! Агар сен мени мол-давлат ва бола-чақа жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг.
40. Шоядки, Парвардигорим менга сенинг боғингдан яхшироқ (бир боғ) ато этар (сенинг боғингга эса) осмондан чақмоқлар юборур, бас, у сип-силлиқ ерга айланиб қолур.
41. Ёки унинг суви (эрга сингиб кетиб, сен у)ни истаб ҳам топа олмай қолурсан»
42. (Дарҳақиқат), унинг мева-боғи ҳалок қилинди. Ўзи эса ҳувиллаб қолган ишкомларини (кўриб) ва уларга сарфлаган нарсаларини (ўйлаб), чапак чалганича (афсус-надомат чекканича): «Қани эди, мен ҳам
Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!» деб қолаверди.
43. Шунингдек, унинг учун Аллоҳдан ўзга на бир ёрдам берадиган жамоат бўлди ва на ўзи (ўзига) ёрдам бера олгувчи бўлди.
44. У жойда (Қиёмат кунида) ҳам салтанат Ҳақ таолоникидир. У энг яхши савоб - мукофот ато этгувчи ва энг хайрли оқибатни бергувчи зотдир.
45. (Эй Муҳаммад, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг, (У) худди бир сув кабидирки, Биз осмондан ёғдириб (аввал — киши ҳаётининг баҳорида) у сабабли замин набототи (бир-бирига) аралашиб-чирмашиб кетур, сўнгра (ҳаёт кузи келгач) шамоллар учириб кетадиган хас-хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган зотдир.
46. Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир).