Предыдущая публикация
Гуллаб яшнардии боғлар,
Ортда қолди ёшлик чоғлар,
Дадам ҳаёт бўлган дамлар.
Олам ичра бир олам,
Меҳр бериб бир олам,
Етармикан бу нолам,
Дадам ҳаёт бўлган дамлар,
Текис равон эди йўлларим,
Шодлик ила ўтар эди кунларим,
Кўкка етар эди қўлларим,
Дадам ҳаёт бўлган дамлар.
Кундуз эди қуёшим,
Ёлғизгина сирдошим,
Ўн иккида эди ёшим,
Дадам ҳаёт бўлган дамлар.
Меҳрингизга тўймадим,
Сизсиз қувонч кўрмадим,
Суйдим лек севилмадим,
Дадамсиз қолган дамлар.
Ҳаёт экан нетайин,
Ҳаққингизга дуо этайин,
Сиз орзу қилган инсон бўлайин.
Дада ҳаётсиз доим, кўнглимдасиз ҳар дамлар.
Бек
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев