ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ АГЕНТЛИГИДА ЯНГИ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
ИШЛАЙ БОШЛАДИ!
Маълумки, 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб
эълон қилинган. Инсон манфаатларини таъминлаш учун, энг аввало, одамлар билан
сўзлашиш, халқ билан фикрлашиш, унинг ташвишлари, ҳаётий муаммолари ва
орзу-интилишларини билиш керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганидай:
«Барча даражадаги раҳбарлар шуни чуқур англаши керак: халқ давлат идораларига
хизмат қилмайди, давлат идоралари халққа хизмат қилади”.
Халқ билан мулоқотни яхшилаш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистоннинг барча районларида сайёр қабуллар ўтказади. Агентлик Интернетда
ва ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлиб, Агентлик раҳбарининг виртуал
қабулхонаси ҳам фаолият юритади.
Агентлик 2017 йил 12 июндан бошлаб ишончли алоқани таъминлай оладиган
янги телефон рақамларини ишга туширди.
Энди ўзингизни қизиқтирган барча масалалар бўйича мазкур телефон
рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар ва маълумотлар олиш учун:
+998 71 202 33 44
+998 71 202 33 55
+998 71 202 33 66
+998 71 202 33 88
+998 71 202 33 99
Телефонлар душанбадан жумагача соат 9.00дан то 17.00 гача, шанба кунлари 10.00дан то 16.00гача ишлайди.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги
ахборот хизмати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1