Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг "Пик-Индустрия" ва "ТехСтрой" ташкилотлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан Фуқароларнинг хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-19 январь кунлари Фарғона шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш мономарказида Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар учун танлов ташкил этилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчиларнинг Ўзбекистондаги расмий вакили “Панорама” МЧЖ томонидан ўтказилаётган танловларда бугунги кунга қадар 1200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Улардан 452 нафари Россияда ишлаш учун танлаб олинди ва 195 нафарига Россия халқлар дўстлиги университети ўқув марказларида рус тилига ўқиш учун йўлланма берилди.
Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерациясининг тегишли давлат органи томонидан ушбу мамлакат ҳудидига кириб бориши ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилгач, чартер рейслар орқали Москва шаҳрига ташкилий тартибда жўнатилади.
Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар учун танловлар Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида жорий йилнинг 31 январига қадар давом этиши режалаштирилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев