🌸... Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар...🌸
... Ҳалолу харомнинг фарқига бормай,
ШАЙТОНга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар ДУНЁ*га тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар..!
... Зиною фаҳшдан ҳазар қилмаган,
Бир бора МАСЖИДга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони ЧОЙХОНА бўлса.
Қалблари ғийбатдан гуноҳга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Юрган ҳар йўлида қилади гунох,
Ё товба дер яна ҚАЛБИМДА АЛЛОҲ
Шунчалар бўлурми разиллик эй воҳ,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Опаю синглиси чет элда юрса,
Ўзлари ДАЮСЛИК мақомин ювса.
Бировнинг аёлин устидан кулса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Ёшингиз саксонга етиб борганда,
Билакдан куч қувват кетиб қолганда.
Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
... Ҳар икки гапининг биттаси ЁЛҒОН,
Қалбига ин қурган лаънати шайтон.
Бир куни ДООД солиб йиғлайсан ишон...
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев