(Детектив ҳикоя)
Комил ва Фарход болаликдан дўст бўлишди. Бир мактабда ундан кейин эса бир коллежда ўқишди. Комил сочлари жингалак, баланд бўйли, елкалари кенг, қошлари қалин, қора кўз хушсурат йигит. У металл заводида ишларди. Қўлидан келмайдиган ишни ўзи йўқ. Замонавий технологияларни сув қилиб ичиб юборган. Лекин бироз очкўзроқ.Бир куни заводдан “билмасдан” омбордан металл буюмларни олиб чиқаётганида қоровуллар кўриб қолди ва ўша кундан эьтиборан йигит ишсизлар сафидан жой олди. Тўлачадан келган, бўйи бироз паст, юзлари думалоқ, сочлари малла, лаблари йўғон Фарход эса политилен қувурлари ишлаб чиқарадиган заводда хайдовчи бўлиб ишларди. Ақллилик ва очкўзлик борасида дўстидан қолишмайди. Лекин Комил ишдан хайдалганидан бир ой ўтиб Фарход кечаси заводдан “билиб билмай” политилен қувурларни олиб чиқаётганида уни хам кўриб қолишди. Хайриятки тинчгина аризасини ёзиб ўз ихтиёри билан ишдан бўшади. Шу тариқа шер хайбатли, тоғни талқон қиладиган бу икки йигит бир неча ойдан буён ишсиз эди. Янги йил байрами арафасида Фарход Комилнинг уйига борди. – Байраминг билан! – деди дўстига табассум билан. – Қанақа байрам? Чўнтакда пулинг бўлмаса байрам кўнгилга сиғадими? – деди Комил хўмрайиб. –Шундай ўтираверсанг пулинг бўлмайди-да! - Нима? Ўзи уч ойдан буён ишим юришмайди. Сенинг гапинг ҳозир ортиқча! – Бўлди. Жахлинг чиқмасин дўстим. Менда сенбоп зўр иш бор. Агар шу ишни амалга оширсак хаётимиз бошқача бўлади - деди Фарход. – Ийе, шундан бошламайсанми жўражон? – деди Комил чехраси ёришиб. – Мана бу бошқа гап. Юр кетдик гаплашиб оламиз. - Демак гап бундай – деб гап бошлади Фарход. – Мен бир- икки ой аввал Санам деган қиз билан танишдим. Отаси жуда бадавлат одам. Кўчмас мулк савдоси билан шуғилланади. Онаси заргар. Катта заргарлик дўкони бор. Хуллас шаҳарнинг энг... – Хўп бойвуччани илинтирибсан буни менга нима алоқаси бор – деб дўстининг гапини бўлди Комил. – Э, жим турсанг-чи! Ҳозир айтаман қандай алоқаси борлигини. Ўша Санам чоршанба куни оиласи билан кечки сайрга чиқяпти. Бу эса биз учун зўр имконият. – Эха! – деди Комил кўзлари чақнаб. – Энди тушундингми? Агар уйга яширинча кириб уйдаги сейфни тозаласак катта бойликка эга бўламиз деди Фарҳод шивирлаб.– Режа тузганмисан? – деди Комил сигарета тутатиб. – Албатта тузганман. Санамнинг айтишича ўша куни улар оилавий ресторанда овқатланишаркан. Кейин арчани томоша қилишга боришади. Бизнинг икки соат вақтимиз бўлади. Шу вақт ичида ишни битиришимиз керак. Санамнинг ҳовлисининг орқа ва олди икки қаватли катта иморат. Ўнг томонида қўшни ҳовли чап томонида эса икки метрлик девор кўтарилган. Ҳовлига девордан ошиб тушамиз. Санам отам пулларини ишончли жойдаги сейфда сақлайди, уйимизда эса сигнализация ўрнатилган, шунинг учун қўрқмасдан уйни ташлаб кетаверамиз деди. Бундан ташқари уйни ўрис қоровул Коля ва бахайбат ит ҳам қўриқларкан. Санамнинг айтишича уй эгалари бирор жойга кетишса Коля итни йигирма дақиқа бўшатиб қўяркан. Ўзи қайноқ қаҳва ичиб севимли шоусини кўраркан. Шоуни кўриб бўлгач итни яна боғлаб қўяди.– Сигнализация муаммо эмас, уни ўчирса бўлади лекин ўрис билан итни нима қиламиз? – деди Комил.– Уларни тинчитишнинг бир йўли бор. – Хўш буни қандай қиламиз. – У ерга ўзимиз билан иккита този ит олиб борамиз. – Иккита този ит? - Ҳа. Сен у томондан мен эса бу томондан уларни ҳовлининг дарвозаси томонга қўйиб юборамиз. Итлар бир бирини кўриб хуришни бошлайди. Ташқаридаги шовқинни эшитиб ҳовлидаги катта ит ҳам ириллайди. Итнинг безовталанишини кўрган Коля ташқаридаги итларни хайдаб юбориш учун дарвозани очади. Натижада ховлидаги ит тезлик билан дарвозадан ташқарига отилади ва тозиларга ташланади. Тозилар ундан кучсиз бўлгани учун қочишни бошлайди. Коля табиийки итни қайтариш учун унинг ортидан югуради. Биз эса пайтдан фойдаланиб девордан ошиб уйга кирамиз. Ўрис итни олиб келгунича мен қоровулхонага кириб унинг қахвасига, сен эса итнинг идишига уйқу дори қўшиб қўямиз. Кейин уйнинг ичига кириб пойлаб турамиз. Қоровул итни олиб келиб боғлайди ва унинг идишига овқат солади.Итнинг кетидан қувиб томоғи қуриши аниқ........Шу сабабли қоровулхонага кириб қахвасини ичади. Қарабсанки ит ҳам қоровул ҳам бир зумда уйқуга кетади. Биз эса бемалол ўз ишимизни битирамиз.– Режанг зўр-ку! – деди Комил тиржайиб. Коля ва итни тинчитиш учун ярим соат вақт кетади. Қолган бир ярим соат ичида ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилиб бўлса ҳам сейф турган ўша ишончли жойни топамз. Фақат сейфни очиш учун бизга калит керак бўлади – деди Фарход. Менда калит бор деб Комил чўнтагидан аёллар тўғноғичига ўхшаган темир буюмни олиб стол устига қўйди. Ундан омборни эшигини очишда фойдаланардим. Бу калит билан исталган қулфни очиш мумкин. Мен уни универсал калит деб атадим. Мен эса бу калитни мўжизалар калити деб номлаган бўлардим деди Фарход калитни қўлига олиб томоша қиларкан. Агар ҳаммасини тушинган бўлсанг кечки соат ўнларда Акрам девонанинг ҳовлиси орқасида учрашамиз. Жуда соз! деб Комил Фарходга қўл узатди. Бир неча кун ўтиб белгиланган муддат ҳам етиб келди. Комил айтилган вақтдан бироз эртароқ келиб Акрам девонанинг ҳовлиси орқасидан ўтган катта йўл четида дўстини кутиб турди. Ярим соат ўтар-ўтмас орқасига спорт сумкасини тақиб олган Фарходнинг қораси кўринди. Фарход келгач унинг орқасидан думини ликиллатиб икки този ит ҳам келди. Иккиси кўришиб йўлга тушдилар. Манзилга етиб келгач Фарход соатига қаради. Жуда вақтида келдик. Ҳозир улар жўнаб кетишади деди тиржайиб. Улар Санамнинг уйидан 25-30 метр узоқдаги дарахтнинг остида пойлаб туришди. 3-4 дақиқадан сўнг уйнинг дарвозаси очилиб, ундан қоп-қора Малибу машинаси чиқди. Рулдаги эркак машина орқасидан чиққан сариқ сочли кўзи кўк, басавлат ўрта ёшли эркакка русчалаб алланималар деди. Эркак бошини қимирлатиб қўйди. Машина уйдан узоқлашгач ўрис қоровул дарвозани ичкаридан маҳкамлади. Вақт бўлди! деди Фарход машина уйдан узоқлашгач. Агар шу ишни уддалай олсак Янги йилдан янги ҳаёт бошлаймиз. Ҳа бу унутилмас Янги йил бўлади деди Комил. Қани бошладик!Ҳаммаси Фарход режа қилганидек бўлди. Улар қўйиб юборган итлар шовқинини эшитиб Санамнинг ҳовлисидаги ит безовталанди. Коля дарвозани очиб итларни хайдаб юбормоқчи бўлганида у ташқарига отилиб тозиларга ташланди. Тозилар ортга чекиниб қочишни бошлади. Ит уларни қувиб кетди. Коля ўрисчалаб сўкиниб дарвозани қулфлади ва итнинг орқасидан югирди. Фарход ва Комил деворнинг олдига келишди. Қани тезроқ! деб Фарход деворга тирмашди. Ховлиқмасангчи! Аввал ўзим тушиб сигнализацияни ўчираман. Кейин сени чақираман деди Комил. Фарход бошини қимирлатди. Комил тезда девордан ошиб тушди. Ертўлага тушиб сигнализацияни ўчирди. Илгари ҳам икки уч марта шу ишни қилгани учун сигнализацияни ўчириш унга қийинчилик туғдирмади.Комил ишни битиргач Фарход ҳам девордан ошиб унинг олдига борди ва ишга киришдик! деди. Режага мувофиқ Фарход қоровулнинг қахвасига Комил итнинг идишига кучли ва тез таьсир қиладиган уйқу дори солди. Комилнинг калити билан эшикни очиб уйга киришди ва деразадан пойлаб туришди. Ўн дақиқа ўтар ўтмас дарвоза очилди. Аввал ит ундан кейин Коля кириб келди. Коля ўзича минғирлаб итни уясига бошлаб келди ва бўйнига занзирли тасмани боғлади. Кейин яна алланималарни ғўлдираб ошхонага кириб кетди. Қўлида бир коса шўрвани билан қайтиб чиқди. Шўрвани итнинг идишига солди-да томоқ қириб қоровулхонага қараб кетди. Комил ва Фарход деразадан ўн беш дақиқа кутиб туришди. Ҳаммаси тайёр! деди Фарход соатига қараб. Улар ҳовлига чиқиб итга қарашди. Ит кўзлари юмиқ ҳолда бошини ерга қўйиб индамай ётарди. Дори таьсир қилибди! деди Фарход тиржайиб. Юрчи ўрис нима қиляпти экан? деди Комил. Йигитлар қоровулхонага бориб секин деразадан мўралашди. Ичкаридаги диванда Коля бир қўлида телевизор пультини ушлаганича оғзи очилиб ухлаб ётарди. Иш пишди деб кулди Комил Шошилма! Аввал сейфни топайлик! деб Фарход атрофга аланглади. Ўғрилар ҳовлининг ўртасига боришди. Бу ёққа! деб шивирлади Фарход. Санам отамнинг хонаси иккинчи қаватда деганди биринчи ўша ердан бошлаймиз. Улар иккинчи қаватга чиқиб эшикнинг олдига келишди.Эшик қулф экан. Комил универсал калити билан бир неча сонияда эшикни очди.......Ўғрилар тўғри ётоқхонага боришди. Каровот остини, кийим шкафни, деворлардаги суратлар орқасини кўришди лекин ҳеч нарса топа олишмади. – Менимча сейф бу ерда эмас. Юр кутубхонани кўрамиз – деди Комил. Фарход бош ирғади. Улар кутубхонани ҳам ағдар тўнтар қилишди аммо бари бир сейфни топа олишмади. – Сейфни пастдан қидирамиз. Бу кетишда икки соат эмас йигирма соатда ҳам уни топа олмаймиз – деди Фарход соатига қараб. – Менимча уни йигирма соатда эмас йигирма сонияда топамиз! – деди Комил иш столининг устидан А4 форматдаги қоғозни олиб. – Нима? - Мана бунга қара. Бу уйнинг лойиҳаси. Ҳар бир хоналарнинг номи ёзиб қўйилган. Санамнинг ота-онасининг ётоқхонаси алоҳида қилиб қизил рангда белгилаб қўйилган. Демак у ерда махфий хона бор. Сейф эса ўша хонада. Фарход бироз ўйланиб турди-да ётоқхонага қараб югурди. Чизмани отиб юбориб Комил ҳам унинг ортидан югурди. - Менга ёрдамлаш – деб Фарход ётоқхонадаги кийим шкафини сурди. Комил унга ёрдамлашди. Улар биргаликда шкафни суришди. Шкафнинг орқасида темир эшик бор эди. Универсал калит билан эшикни очиш муаммо бўлмади. Ўғрилар ичкарига киришди. Хона торгина бўлиб тўрда темир сандиқ турарди.- Мана ўша сейф! - деди Фарход севиниб. - Орзуларимиз ушаладиган бўлди! - Хурсанд бўлишга ҳали эрта. Сейфни қандай очамиз? - деди Комил сейфни кўздан кечираркан. - Жин урсин! Сейфнинг қулфи кодлик эканми? Нахотки охирига келиб... - деди Фарход алам билан. - Жим! Шовқин солма! Ҳозир бирор чорасини топаман - деди Комил сейфнинг қулфига қараб туриб. - Э, бу қулфга универсал калитчангни тиши ўтмайди - деди Фарход қўл силтаб. - Лекин менинг тишим ўтади. Қанча вақтимиз бор? - деди Комил. - Ярим соатдан кўпроқ. Тишим ўтади деб нимани назарда тутяпсан? - Ярим соат бўлса етади. Компютер хакери эканимни унутдингми? Қулфни очишга ҳаракат қиламан. – Эплай оласанми? – Ҳаракат қиламан. Комил ўн беш дақиқада сейфни очди. – Очдингми? Қойил! Сен даҳосан! – деб дўстини қучоқлади Фарход. – Эҳтиросга берилмай сейфни оч – деди Комил тиржайиб. – Қара! – деди Фарход сейф ичидаги долларлар ва тилла буюмларга қараб. Комилнинг кўзлари катта катта бўлиб кетди. Иккиси шоша-пиша пуллар ва тиллаларни спорт сумкасига солишди. – Энди тезроқ бу ердан қуён бўлишимиз керак! Хадемай уй эгалари келиб қолади – деди Фарход соатига қараб. Улар бирин – кетин хонани тарк этишди. Ҳовлига чиқиб девордан ошиб тушишди. Бир бирларига қўл ташлаб қоронғу кўчага қараб югуриб кетишди. Комил ва Фарход қишлоқдаги Фарходнинг бобосидан мерос қолган деворлари нураб тушган, эски ҳовлисига боришди. – Ишқилиб бизни ҳеч ким кўриб қолмадимикан? – деди Комил сумкани ерга қўйиб. – Нималар деяпсан? Ким ҳам кўрарди? Ҳозир байрам арафаси. Бунинг устига атроф қоп-қоронғу эди – деди Фарход. – Тўғри айтасан. Яхшиси бу нарсалар ҳақида ўйлашни бас қилиб пулларни қандай сарфлаш ҳақида ўйлайлик. Энди боймиз. Бу бойлик билан каттароқ иш бошласак ҳам бўлади – деб Комил сумкадан пулларни олишни бошлади. – Бир неча кун хурсандчилик қилайлик байрамдан кейин бирор нарса ўйлаб топармиз. Пулларни шу ерда қолдирамиз. Бу чол деворда катта хазина борлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаслиги аниқ. Тез орада бу харобани кошонага айлантираман – деди Фарход. – Келишдик! Орадан беш кун ўтиб Янги йил байрами ҳам келди. Комил ва Фарход шоҳона ресторанда тушлик қилишаётганида Фарходнинг қўл телефони жиринглади.– Алло?– Алло Фарход, ассалому алайкум яхшимисиз? Байрамингиз билан!- Валайкум ассалом. Яхшиман раҳмат. Ўзинг яхшимисан, Санам? Ўзинга ҳам байрам муборак бўлсин!– Ҳа, Худога шукр. Кўринмайсиз?– Изламайсан-да! – Йўғ-е, излаб ҳам топиб бўлмайди-ку сизни. – Уйинг тинчми? Бирор янгилик борми? – Йўқ-да. Милиция излаяпти. Натижа йўқ. Қўшнилардан сўрашди ҳеч ким хеч нарсани кўрмаган эмиш. – Ўғрилар балки бирор из қолдиришгандир? - Қаёқда. Қоровул билан итни ухлатиб шундай сейфни жойини топиб, уни очган ўғрилар ўзидан из қолдирармиди?.......- Топилиб қолар?- Билмадим. Фарход бугун учрашайлик. - Бўпти. Қачон учрашамиз?- Кечки соат ўн бирларда арчанинг олдида учрашамиз.- Отанг рухсат берадими?- Бир иложини қиларман. Янги йилни сиз билан бирга қарши олмоқчиман. - Майли мен розиман. Фақат кечикма.- Хўп. Саломат бўлинг!Фарход телефонини чўнтагига солди. – Санамми? Нима деяпти? – деди Комил оғзидаги кабобни чайнаб. – Байрамни бирга кутиб олайлик дейди – деб Фарход пиёладаги чойдан хўплади. – О! Аввал уйини ўмарасан, кейин бирга байрам қиласан. Ёмонсан-ку сен. Мен ҳам бораман. Ўша Санам қандай санамлигини кўрай-чи – деб кулди Комил. Фарход индамай санчқига қўл узатди. Шаҳар ҳокимиятининг олдида чиройли қилиб безатилган улкан арчанинг атрофи одамлар билан гавжум. Кимлардир Қорбобо ва Қорқиз билан суратга тушяпти, яна кимлардир бир бирини байрам билан табриклаяпти. – Янги йил зўр байрам-да! – деди Фарход. – Ҳа, бу байрам одамларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этади. Биз учун ҳам бу йилги байрам унутилмас бўлади – деди Комил атрофга қараб. – Энди биз эски, чиркин ҳаётимизни унутиб янги, жўшқин ҳаётимизга қадам қўямиз – деди Фарход одатдагидек соатига қараб. – Хонимчанг кечикяпти, хадемай Янги йил кириб келади. – Отаси рухсат бермагандир-да! Шу пайт Фарходнинг қўл телефони жиринглади. – Ана, ўзи телефон қиляпти.– Алло. Нега бунча кечикдинг? Келяпсанми?- Йўқ. Кечиринг бора олмайман. Аммо сизга бир совға юборяпман. Ҳозир олдингизга Қорбобо келиб уни сизга беради – деди Санам мулойимлик билан. – Нима? Қанақа совға? Қанақа Қорбобо? Нималар деяпсан? – деди Фарход ҳеч нарсага тушинмай. – Гапим тамом! Хайр! Қиз телефонни ўчириб қўйди. – Алло? Санам? Алло? Фарход хайрон бўлиб телефонига қаради. – Кечирасиз? Мана бу совға сизга – деб Қорбобо унга бир қутичани тутқазди. Фарход қутичани олди. Қорбобо эса тезлик билан одамлар орасига кириб кўздан ғойиб бўлди. – Қизиқ – деб Фарход қутичани очди. Қутичанинг ичидан бир хат чиқди. Фарход қошларини кўтарди ва мактубни ўқий бошлади:Азизим Фарход. Мен бугун сизга бир сирни очмоқчиман. Сиз кўрган хашаматли уйда мен яшамайман, шунчаки у ерда энага бўлиб ишлайман. Исмим ҳам Санам эмас. Ҳақиқий Санам хорижда ўқияпти. Мен ишлаётган уй сохиби Хасан амаки кўп йиллар олдин отам билан қадрдон дўст бўлишган. Бир куни у уйимизга келиб отам билан алланималарни гаплашишди. Орадан бир- икки ҳафта ўтгач отам уйга бир пакет пул олиб келди. – Дўстим Хасаннинг хотини оғир хасталикка чалинибди даволатишга катта пул керак экан шунга шахардаги квартирамизни сотиб, пулини унга беряпман – деди. Ўша Хасаннинг сиздан бошқа яқинлар йўқми? Нега тайёр уйни сотасиз? – деб онамнинг фиғони фалакка чиқди. – Кўп жаврама хотин. Дўст бошга иш тушганда билинади. Хасаннинг оға инилари барчаси камбағал. У менга ўз укамдек бўлиб қолган. Шунинг учун менга суянади. Болалари хали жуда ёш хотинига бир гап бўлса у бечоралар нима қилади? Шуни ҳам ўйлагин-да. Йигит моли ер остида дейдилар.Ташвишидан қутилиб ишлари юришиб кетса бир кун қайтаради – деб дадам онамни уришиб бергандилар. Отам мехрибон, очиқ кўнгил ва мурувватли инсон эдилар. Шахардаги уч хоналик квартирамизни сотиб хотинини даволатиш учун Хасан амакига бердилар. Лекин бироз фурсат ўтиб Хасан амакининг хотинини даволатиш хақидаги гапи ёлғон бўлиб чиқди. Отамдан олган пуллари билан катта бизнес бошлаб бойиб кетибди.Отам – ёлғон гапирмай ростингни айтганингда ҳам шу пулни берардим-ку! – десалар бу нокас уялмай – Унда сизга қилган фойдамдан катта улуш беришимга тўғри келарди-да! – деганди. Табиатан кўнгли бўш отам хаммасига қўл силтаб қўйди. Дўсти уни алдаб кетганидан ич ичидан эзиларди. У билан судма суд юришга ҳам тоқати йўқ эди. Отамнинг ишлари орқага кетиб оиламиз моддий томондан қийналиб голганида онам пулни сўраб борганларида Хасан амаки – мен эрингиздан ҳеч қандай пул олганим йўқ. Қани тилхат? Боринг истаган жойингизга шикоят қилинг! Қўлингиздан хеч нарса келмайди! – деб уларни хайдаб солди. Бу воқеалардан сўнг отам хамма дардини ичига ютиб касал бўлиб ишга ярамай қолди. Укаларимўқишини ташлаб рўзғор тебратишга мажбур бўляптилар. Ота – онамнинг изтиробларини кўриб жим тура олмадим........Ўша ноинсофдан қандай бўлмасин ўз ҳаққимизни ундириб олишга қарор қилдим. Аммо қиз бола бошим билан бу ишни бир ўзим қила олмасдим. Шу сабаб бир режа туздим. Аввал Хасан амакининг уйига энага бўлиб ёлландим. У мени танимади чунки отам билан алоқалари узилганига анча йиллар бўлганди. Амакиваччам Ахмад металл заводида ишлайди. Ахмадга режам хақида айтдим ва ундан кодли сейфни оча оладиган одам топиб беришини сўрадим. У ўзи билан ўқиган ва бирга ишлаган лекин ўғрилиги сабаб ишдан хайдалган дўстингиз Комил ҳақида гапириб берди. У Комилнинг доим хаётидан нолиб юриши, замонавий техникани аьло даражада тушинса ҳам ўзига берилган иқтидоридан фақат қинғир ишларда фойдаланишини айтди. Мен дастлаб Комил билан танишмоқчи бўлдим лекин Ахмад - у сейф жойини топиб, уни очишга ақли етса-да ўша сейф турган жойга ўғриликка тушишга журьати етмайди. Сен яхшиси унинг яқин дўсти Фарходни ушла. Бу ишни қилишга Фарход Комилга нисбатан журьатлироқ ва ўз навбатида дўстини ҳам измига солиб бу ишни иккаласи бирга амалга оширади – деб маслахат берди. Менга сизлардек одам керак эди. Сиз билан танишишга ва ўзимни Санам қилиб кўрсатишга қарор қилдим. Сизга атайлаб ўша кунги имконият ҳақида айтдим. Уйга ўғирликка тушишингизни билардим. Хўжайнимни зимдан кузатиб унинг сейфи қаердалигини билиб олгандим. Сейфни топишга қийналмаслигингиз учун унинг қаердалиги белгаланган уй чизмасини кутубхонадаги стол устига ташлаб қўйдим. Сейфни очишни эплай олишингизга ишонардим. Сизлар бу ишни уддасидан чиқдинглар. Менга бобонгиздан қолган эски уй ҳақида айтгандингиз. Пулларни ўша эски уйга яширишингиз аниқ эди. Айни пайтда мен ўша ердаман. Сиз ва дўстингиз мен учун ўғирлаган катта бойликни олиб ярмига қари ота онамга квартира сотиб оламан. Қолган ярмига укаларимни ўқитиб, уларни уйлантираман . Режам амалга ошди. Мендан ҳеч ким шубхаланмайди зеро ўғирликни сизлар амалга оширдинглар мен эса бу пайтда хонадон соҳиблари билан бирга шахар айланган эдим. Ноинсофлик бўлмаслиги учун юз доллар қолдираман. Бу пул катта бойликни бехавотир сақлаган харобанинг у ёқ бу ёғини таъмирлашга етади. Қилаётган ишим қиз болага тўғри келмаслигини биламан аммо отамнинг пулларини қайтариб олиш учун бошқа чорам йўқ. Бу менинг биринчи ва охирги қойилмақом режам бўлади. Фарход, Комил бу ўғрилик сизларнинг ҳам сўннги ўғирлигингиз бўлсин. Эгри йўлдан қайтиб ўз иқтидор ва ақлингизни илм олиш ва яхши мақсадларда ишлатасиз деб умид қиламан. Байрамингиз муборак бўлсин!Ҳурмат билан ДИЛНОЗА. Мактубни ўқир экан Фарходнинг лаблари титрарди. Бошига кимдир қаттиқ нарса билан ургандек гарангсираб қолди. Кўз олди қоронғулашиб атрофдагиларнинг қий-чувини эшитмасди. Фақат арчанинг олдига ўзини селфи қилиб суратга олаётган Комилни кўриб турарди. Бу орада Янги йил байрами кириб келиб мушаклар отилди ва одамлар бир бирларига Янги йилингиз билан! деб хайқира бошлашди...
TAMOM
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5
Yoqmasa KAMRENT...