📱📱📱📱📱📱📱📱
Севгим менсимаган қиз,
Ёлғондан кўзинг ёшла.
Топдим сендан зўрини.
Энди кўксингга муштла.
Кўриб қўйгин туришим,
Бахтдан сармаст кулишим,
Ичинг куйсин кўрганда,
Қўл ушлашиб юришим.
Севги нима биламан
Севсам ёниб севаман
Қачонлардир дуч келсак
Ҳали ҳолинг кўраман.
Бизни кўриб кунлари,
Дод соласан тунлари
Муҳаббатим уволлари,
Тутар сени ҳунлари.
Тилло узуклар тақиб,
Сув бўйи ойга боқиб.
Ўтираман тафтида,
Мактубинг ўтда ёқиб.
Чиқсанг ҳамки йўлимдан,
Қўлин қўймай қўлимдан.
Аламимни оламан,
Сен бевафо гулимдан.
Шу жазо ҳам етади,
Ичинг куйиб кетади.
Мени қалбим ярасидек,
Йиллар ўтиб битади.
Хасад қилиб гулимга,
Киргинг келиб бағримга,
Ўзга билан кўриб мени,
Сўнг етасан қадримга.
Бир пайтлар қадримни,
Товонингда янчгандинг.
Қанча яқин борсам сенга,
Тиконларинг санчгандинг.
Энди кўриб кунлари,
Дод соласан тунлари.
Пок севгимни уволлари,
Тутар сени хунлари.
(Кўп азоб бердинг менга. Хафа бўлма энди гулим. Ёниш навбати сенга.)
┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•
❤️ Одно безориси
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев