Предыдущая публикация
Кўнгил учун кулиб кетябман,
Соғинчларга тўлиб кетябман.
Зилмат ичра қолди изларим,
Ўз кўксимни тилиб кетябман.
Юрак қурғур хайқирар гохи,
Самоларга етганда оҳи.
Куйдирмоқда ҳижрон фироғи,
Ишқ туфонин остида қолдим..
Ҳаёлларим рўёдир энди,
Умидимнинг қаноти синди.
Туйғуларнинг исёни тинди,
Қояларнинг остида қолдим.
Зулмат аро ўртанар жоним,
Ҳайратда лол турар забоним.
Бормоқ учун йўқдур имконим,
Бўронларнинг остида қолдим.
Ёлғон севги куйдирар ҳамон,
Отмоқдадур юракка камон.
Ҳолим забун, ёмондан-ёмон,
Ёйларининг остида қолдим.
Абдувохид. Д
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 12
Гўзал тилаклар сизга хам мубора бўлсин