Жараён қуйидаги этаплардан иборат:
1. Эркак киши ош қилмоқчи эканлигини айтади
2. Эркак бориб бозорликни қилиб келади
3. Аёл керакли идиш ва пичоқларни чиқаради, нима қаерда туриши билгани учун, капкир, чумич, товоқ, тарелка деб сўраб қолиши мумкинлиги учун эр ёнида тик туради
4. Аёл қозон ва идишларни ювади
5. Аёл сабзи-пиёзни артиб тозалайди, тўғраб беради
6. Аёл гуручни тозалайди
7. Аёл гуручни ювади
8. Эркак гўштни майдалайди
9. Эркак масаллиқларни қозонга солади
10. Аёл салатни бошлайди
11. Аёл дастурхонни тайёрлайди
12. Эркак ошни сузади
13. Аёл чойни дамлайди
14. Ошни оила даврасида биргаликда ейишади
15. Аёл дастурхонни йиғиштиради
16. Аёл меваларни ёки тарвузни кесиб келади
17. Эркак дуо ўқийди
18. Аёл дастурхонни йиғиштиради
19. Аёл ошдан кейин яна битта чой дамлайди, албатта
20. Аёл қозон-товоқни ювади.
21. Эркак - кўрдингми, ошхонани иши қийин эмас, бугун маза қилиб дам олдингми овқат қилмасдан, дейди.
22. Эркак аёлини қовоғи осилганини кўриб, нима қилсанг ҳам аёллар доим «недоволний» деб аламини телевизорни телефонидан олади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2