Предыдущая публикация
Қарға қанот сотди,
Думин арзон отди.
Олди-сотди йўли,
Унга хўб ёқди.
Қарға учоқ олди,
Ойга қадам солди.
Қанотидан кўнгли,
Совиб ҳам қолди.
Парвоз ўтди гўзал,
Ерда қолган ўсал.
Пас аталган қуйи -
Капалак бўлди.
Уддабурон бой-да:
Қарға кулар ойда.
Ҳавоси йўқ жойдан,
Йиғлаб қулар ойдан.
Бургут омад деди,
Қирғий роҳат деди.
Қора мушук мунгли,
Хаёлга толди.
Қарға ўлиб қолди,
Кучук кўриб қолди.
Нафси учқур бойни,
Жиғилдонга солди!..
Илҳом ИҚБОЛ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев