Маржона билан унаштирилган йигит Тошкентда шифокорлик бўйича ўқирди. Аслида курсдош қизини яхши кўрар, фақат ота-онасини қистови билан бу унашувга рози бўлганди. Аммо телефондаги бир-икки суҳбатданоқ қизни дунё қараши ўзиникига тўғри келмаслигини сезди. Бунинг устига Маржона йигитга бирон яхши гап ҳам айтмади. Йигит унашувни бир ҳафтаёқ бекор қилдирди. Ота-онаси уйдан ҳайдаш билан қўрқитганди.
-Майли, ич куёв бўлиб қоламан,- деб у ҳам ота-онасини нозик жойидан ушлади. Хуллас тўй қайтиб Маржона яна Оғабек билан топишиб олди. Хондамир ёрдамида тўй ҳам бўлиб ўтди. Инобат опа тўйдан кейин бу келинга ҳам бир-икки ниш тиқиб кўрди-ю Маржонини дами ўткирлик қилди. Қайнонасини осонгина айбдор қиладиган вазиятларга сола бошлади. Оғабек ҳам онасини эркалатиб ўтирмади. Шу сабабми Узро келганида ёмон муносабатда бўлмади. Ҳатто ёлғиз ётманг деб олдида ҳам қоларди.
Маржона ҳам аввалига қасдлашди-ю қайнонаси билан, кейин онасини маслаҳати билан бошқа бир чора кўра бошлади. Бу чорани бир ойча қўллагач бир куни эри кўриб қолди. Онасига олиб борилаётган қайнаб совитилган сувга хотини дори солганини кўриб Оғабек Маржонани устига бостириб борди.
-Бу нима ? Нима беряпсан ойимга?
-Вой ўтакамни ёрдингиз. Бу асаб тизимига яхши таъсир қиладиган табиий доривор дамлама. Ойимга оддий дамалма деб ичиряпман. Асл нималигини айтсам хафа бўлиб қоладилар. Қаранг бир ойда анча ранглари очилиб қолди.
-Ростдан безарарми?
-Вой мени ким деб ўйлаяпсиз. Мана ўзом ичиб кўрсатаман.
Маржонани онаси асаб касалликлари бўйича мутаҳасис бўлгани учун, Инобат опани оилавий вазияти ва шу ёшдаги аёлларда учрайдиган ҳасталикларни ҳисобга олиб даво тайинлаганди. Шу боис бўлса керак Инобат опани асли ўзида бор уришқоқлик йўқолиб бутунлай фариштага айланди десак ошириб юборган бўламиз-у ҳар ҳолда келишиб яшаса бўладиган инсонга айланди. Ҳомиладор Узрони ҳам ҳар нечук авайларди. Хондамир хотинини ҳомиладорлигини эшитиб бир суйинса, онасини ёнидалигидан бир хавотир оларди. Бироқ Узро онасини яхши тарафга ўзгарганини айтса ҳам ҳар куни қўнғироқ қилганида оиладаги вазиятни сўрарди. Узро учун ҳаммаси яхши эди-ю, кўнглини бир бурчаги сира ёришмасди. Бу соғинч ҳисси эди. Узро шу 3 йилда Хондамирга қаттиқ боғланиб қолганди. Айниқса ўғли Алихон туғилгач эрини яна ҳам кучли билина бошлади. Ораларида рашк орқасидан кўп тортишув келиб чиқадиган бўлди. Охири бир куни Хондамир Узрони кўнглини ўгритиб уришиб берди. Узро аразлаб телефинни отиб юбориб икки кун интернетни ҳам қўшмади. Охири учинчи куни Оғабек:
-Янга интернетизни пули қолмаганми? Ташлаб берайми? Акам гаплашолмаяпман деётганди, - деб қолди.
-Ўзим ташладим. Бугун қўшаман, - деди Узро ҳам гапни кўпайтирмай.
Хондамир имодан ўзига қовоқ уйиб қараб турган хотинига гап қотди:
-Ҳа, қовоғинг осиқ. Ўғлим хафа қиляптими?
-Йўқ. Ўғлингизни дадаси хафа қиляпти.
-Эй, шунга хафамисан.
-Ҳа.
-Узро қўй қовоғингни оч. Ўлгудек чарчадим бугун. Талашма мен билан.
Узрони кўриниши ҳам ҳорғин тирган эрига раҳми келди.
-Қайтинг,- деди унга меҳр билан тикилиб,- шу ерда бир кунимизни кўрармиз. Илтимос.
-Онам билан уришяпсизларми?
-Ёғэй нега ундай дейсиз? Ойим аввалгидан анча ўзгарган.
-Нега қайтинглаяпсан унда?
-Соғиндим,- Узро шундай бир оҳангда айтдики, Хондамирни эти жимирлаб кетди.
-Узро,- у ҳам хотинига севги тўла нигоҳлари билан боқди.
-Ҳа.
-Ростдан соғиндингми?
-Ҳиммм.
-Мени яхши кўрасанми?
Узро кулиб бош ирғади. Узро эрини яхши кўрармиди? Ҳа, аммо бу қизнинг Сирожиддинга бўлган севгисидан анча кучли эди. Бу никоҳ ила боғланган. Садоқат, суяниш, ота-оналик каби туйғулар ила мустаҳкамланган. Рўзғор деб аталмиш синовли ҳаётни имтиҳонларини сабот билан енган кучли бир туйғу эди.
Хондамир шундан кейин Узрони рашклари учун ўғир гапирмай қўйди. Жуда ошириб юборса " Мен сендан бошқани демайман, жоним" деб тинчлантиришга уринарди.
Узро отаси ҳақида билгандан кейин жуда кучли ҳиссиётлар ичида қолди. Аммо отасини барибир кўргиси келди. Нима қилган бўлсада отаси, ахир. Қолаверса яна укалари ва синглиси бор экан. Асалойни чақалоғи учун ўтказилган ақиқага у ҳам борди. Тўғри бунинг учун Ҳусандан яхшигина гап эшитди.
-Ҳоо, укаларимни топиб олдим де. Яна бойвачча. Бизга ўхшаб бегона ҳам эмас, ҳар ҳолда ўгай.
-Ҳусан, жиннимисан,- кулди Узро. Сизлар нега бегона бўласиз. Сизлар мени жигаримдан ҳам яқинсиз.
-Ол гапдан.
Гапга Юнус қўшилиб Ҳусанни гапини ҳазилга буришди.
Эркин ака офамлар бир оз камайгач қизини ҳолироқ жойга чақирди.
-Мен эринг ҳақида суриштирдим. Каллали йигит дейишди. Айт қайцин. Мен ўзим ҳоҳлаган жойида янги бизнес бошлашига ёрдам бераман. Ҳам маблағ тарафидан, ҳам бизнес режа тузишига.
-Улар рози бўлмаслиги мумкин. Қайсарроқ одам.
-Мен ўзим у билан боғланаман.
Узро бир фойда чиқишига ишонмади. Қайнотаси орқасидан деган гапни Хондамир кўтарармикин.
Эркин ака куёвига мақсадини айтиб у эътирозга ўғиз жуфтлаганини кўриб қўли кўтариб эшитинг ишорасини қилди.
-Сиз йўқ дейишдан аввал виждон азобида ёниб юрган бир отага ёрдам бериш ҳақида ўйланг. У дунёга манзили яқин қолганда одам қилган гуноҳларидан қўрқадиган бўлиб қоларкан. Агар мени ёрдамимни қабул қилсангиз, бир одамни кўнглини обод этган бўлардингиз. Аслида мен қизим учун сизни ёрдамингизга муҳтожман.
Хондамир ўйлаб кўришини айтиб, Узро билан боғланди.
-Рози бўлинг ,- деди Узро. - Мени виждоним ҳам қийналмасди шунча.
-Ҳали ҳам шу ...
-Гапимни эшитинг. Тўғри ўша воқеа бўлмаганда, бизни тақдиримиз қўшилмасди. Тақдир экан йўлларимиз кўнгилларимиз бирлашди. Аммо бу мени сизни ҳаётингизни барбод қилишга сабаб бўлганимни оқламайди. Дадамни пулларини вақт ўтиб қайтарамиз. Ёнимизга қайтинг. Ўғлимизни бирга улғайтирайлик. У бизга ўхшаб кўнгли ярим, кемтик ўсмасин. Боламиз учун, илтимос қайтинг.
Хондамир Узрони гапларини узоқ ўйлади. Ростдан ҳам балки тақдир ўзи бир пайтлар орзу қилаган ҳаётни унга энди туҳфа этаётгандир. Узрони кўнглини забт эта олди. Энди навбат шахсий ишига.
Хондамир бир қарорга келди. Эртаси куни ҳеч нарсадан хабарсиз уйдагиларни ҳайратда қолдириб уйига кириб борди.
Эзгулик асло жавобсиз қолмайди. Чин дилдан ният қилган одам албатта мақсадга етади. Фақат бунинг учун тўғри йўлдан юриш керак. Балки бу йўл бир оз қийинроқ кечар, аммо якунда сизни ўзингиз истаган ҳаётдан ҳам яхшироқ ҳаёт кутиб олади.
ТАМОМ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2