Яшагим бор бахтлиларга хос.
Туйгуларим сиздан илтимос.
Юрагимни берманглар унга.
Келсам кайта хаётга яна.
Севдим холим куринглар мана.
Севмайман мен ушани яна.
Юрагимни берманглар унга.
Аклу-хуши жойда булса хам.
Ишки учун ёниб улса хам.
Йигит зотини сунгги булса хам.
Юрагимни берманглар унга.
Бир улиб бир тирилдим гуё.
Кузларимга куринди руё.
Илтимос эй ёлгончи дунё.
Юрагимни берманглар унга.
Севдим билдим бевафо экан.
Ош булсин у умримни еган.
Аклим булди севмагин деган.
Юрагимни берманглар унга.
Манга айтган гаплари ёлгон.
Куринганди кузларида кон.
Алдандимку хаммадан ёмон.
Юрагимни берманглар унга.
Келса хамки кузларимга нам.
Согинчларим уринсада хам.
Хурга ухшаб куринсада хам.
Юрагимни берманглар унга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 21
Кўз олдимдан ўтар аста ўт нигоҳинг.
Юрак ярим…
Йиғлаяпти ўксик кўнгил,
Жудоликка кўндирди ишқ, йўқ гуноҳинг.
Наҳот қийин унутмоқлик, шунча азоб,
Эсламайман дейман, яна соғинаман.
Муҳаббатим…
Излаганим бўлди сароб,
Орзуларим, сенга боқиб овунаман.
Хаёл кетар бирга юрган кўчаларга,
Бизга ҳавас билан боққан эди олам.
Осмонда ой, юлдуз тўла кечаларга,
Термуламан энди узоқ…
Киприкда нам.
Соғинчингни туйиб яшаш эмас осон,
Дийдорингга етмаган дил куяр энди.
Майли куйсин дунёларга сиғмаган жон,
Олисларда қолган севгим, тинч қўй энди.
Тинч қўй хаёл, хотиротлар, мен етмаган,
Юрак ютиб кетолмаган туйғуларим.
Бахт тонглари отмай туриб эрта сўнган,
Хаёлларда қолиб кетган кулгуларим.
Тинч қўй энди…
(Максуда Мумин)
Сизли хаёл сурмаябман.
Сизни сероб соғинсамда.
Кўчангиздан юрмаябман.
Ранжиб қолди сиздан кўнгил.
Авф эт дедим кўнмаябди.
Кўксим ёққан араз лов-лов.
Сувлар сепдим сўнмаябди.
Хижрон холим хорлар аммо.
Висолга йўл бермайди ор.
Сим қоқ десам ўжар бармоқ.
Рақамингиз термайди, ор.
Шафқат билмас соғинч дасти.
Онда ортар жонда жабрим.
Йўл изласам яраш учун.
Йўқ деб оёқ тирар сабрим.
Сиздан эса йўқ хат-хабар.
Ранжим билиб қайтар десам.
Ё сим қоқиб бир узрни.
Айтмаяпсиз айтар десам.
Сиз гўзалсиз,мен бир қайсар.
Аразда қўш бахти қаро.
Сарсон кезар беайб ишқ.
Дарбадар,хор бизлар аро.
Ғулом эдим бўлдим шоир.
Байтим сизга армуғоним.
Рақам ўша хол сўрарсиз.
Байтим ўқиб бўлиб жоним.
Адашмасам йил бўлдиёв.
Ўйингиз хеч сурмаябман.
Соғинсамда сизни сероб.
Сиз тарафга юрмаябман.
Ердами ё осмону фалак.
Бажараман не бўлса тилак.
Фақат уни сўрама юрак.
Ёлғонлардан безиб кетганда,
Дунёлардан кечгим келганда
Чорасизман бағрим тиғлама.
Факат юрак уни сўрама.
Қилолмайман мен бунга бардош,
Кўзларимдан қуйилар кўз ёш.
Билсанг агар унинг қалби жуда ёш.
Факат уни сўрама мендан.
Қўй юрагим ёниб бўлма чўғ,
Топиб бер деб қилма менга дўқ.
Хаётига халал бергим йўк.
Факат уни сўрама юрак.