Предыдущая публикация
Эрксевар эрлар эгилмас, эгилса – эркак эмас,
Эртамизга эрк элчидир, эътиқод эрмак эмас,
Эпкинларга эш эзгулик, эгали эл эркадир,
Эр эсон эрса эгарда, элга эрк эртак эмас.
Режаларинг раҳматларга раволардан равороқ,
Ривожида ризқу рўзлар, расолардан расороқ,
Рўёбдасан роҳи роста, рубоийсан, рубобсан,
Ранжу рашкдан рақибларинг расволардан расвороқ.
Куйдиролдинг кишанларни, комронсан, каромат,
Кузинг кетди кўҳна кўшкдан, камолотсан, камолот,
Кулфатлардан кечиб келдинг, келбатлигим, карвоним,
Кундай кулган келажакка кафолатсан кафолат.
Рустамжон УММАТОВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7