Ақоид илми ӯз таърихининг турли босқичларида шароит ва тушунчалардан келиб чиқиб бир неча номлар билан аталган.
Дастлабки вақтда Исломий илмларнинг барчаси битта 《Ислом》 номи остида эдик. Кейинроқ ундан ҳар хил илмлар ӯзига хос ном билан ажраб чиқа бошлади. Ақоид илми ҳам ӯзининг охирги номида барқарор бӯлгунча бир неча исмларни алмаштирди.
(1)《Ал-Фиқҳул Акбар》.
Ақоид илмига 《Ал-Фиқҳул Акбар 》номини берган киши Имоми Аъзам Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи ъалайҳидирлар. У киши ақоид бӯйича бир китоб имло қилиб уни《Ал-Фиқҳул Акбар 》деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилинган Ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ӯрганилади.
Аслида фиқҳ сӯзи бир нарсани нозик- нозик жойларигача аниқ ва тӯлиқ фаҳмлашни англатади. Намоз, Рӯза, олди-сотди бошқа муомалалар каби амалий шаръий ҳукмларни аниқ ва тӯлиқ ӯрганувчи илмга фиқҳ деб айтилади.
Шаръий ақийдавий аҳкомларни аниқ ва тӯлиқ ӯрганувчи илмга эса 《Ал-Фиқҳул Акбар 》-катта фиқҳ деб айтилади. Чунки шу илм бӯлмаса уни тушуниб етилмаса қилган амаллар ҳам муроддагидек бӯлмайди. Шунинг учун ҳам амалий кичик фиқҳ ақийдавий катта фиқҳ ҳисобланади.
《Илми Калом 》.
Бу исм ақоиднинг энг машҳур исмидир. Бу исм ӯзидан олдинги исм-《Ал-Фиқҳул Акбар 》исми билан бир асрда яъни иккинчи ҳижрий асрда зоҳир бӯлгани кӯринади. Чунки бу исм имом Абу Ҳанийфа ва имом Молик имом Шофеъий ва бошқалардан ривоят қилинган. Улар ӯз ижтиҳодларида Илми Калом ва мутакаллимларга тегишли ҳукмлар ҳақида баҳс юритганлар.
《Илми Калом 》исмининг ишлатилиши эътиқодий баҳсларнинг энг машҳури баҳс қилувчилар ӯртасида энг кӯп низоларга сабаб бӯлгани ва ихтилофлар келтириб чиқаргани,Аллоҳнинг каломи ҳақидаги масала шу илмда ӯрганилганидандир.
《Илми Усулид дин》.
Яъни ислом шарийъати ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм дегани. Чунки бу илм асл бӯлиб бошқа дийний илмлар унга эргашади.
Бу ном ҳам иккинчи ҳижрий асрда чиққан бӯлиб, Аллоҳ таъолонинг 《Унинг асли собитдир,шохи эса осмондир》оятидан олиб шаръий ҳукмларни аслларга ва фаръларра тақсим қилингандан кейин келиб чиққан.
Бу исмни биринчи бӯлиб ишлатган шахс имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийдирлар. У киши ӯз китобини:
《Ал-Ибона фил усулид Дияна》деб номлаганлар. Кейин эса Абдул Қодир ал-Бағдодий ал-Ашъарий 《Усулид дин》китобини ёзган.
《Илмут Тавҳид 》.
Аслида Тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бӯлибгина қолмай балки барча сифатларни жамловчи Аллоҳга лойиқ бӯлган ва Аллоҳнинг зотида ундан ӯзгага лойиқ бӯлмаган ҳамма нарсаларни баён қилувчи нарсалар. У Ислом миллатининг шиоридир. Ислом у билан танилган ва бошқа динлардан имтиёзли бӯлган.
Зарурий ақийдаларнинг бу ном билан аталиши Аллоҳнинг ваҳдонияти бу ҳақдаги баҳсларнинг энг машҳури ва энг шарафлиси бӯлгани учундир.
Бу исм ӯнинчи ҳижрий асрдан кейин кенг тарқалди. Мисол учун шайх Муҳаммад Абдуҳ 《Рисолатут Тавҳид》ни таълиф қилди Машҳур тафсирчи ал Қосимий 《Далоилут Тавҳид 》ни ёзди.
《Илмул Ақоид 》.
Бу ӯзидан олдинги исмлардан кейинроқ тӯртинчи ҳижрий асрда пайдо бӯлган. Ақоид фалсафа билан айниқса нақлий ақийдалар ақлийлари билан аралашиб кетганидан сӯнг салафи солиҳнинг холис ақийдасини кейингиларнинг фалсафа аралашган ақлий таъвийлларга қоришган ақийдасидан ажратиш учун ушбу исмни ишлатишга ҳожат тушган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев